21-июлда Иссиқкўлнинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бошланди. Йиғинга Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари қатнашмоқда.
Кун тартибида ҳудуддаги ҳудудий хавфсизлик, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари кўриб чиқилмоқчи. Йиғин сўнгида президентлар бир қатор ҳужжатларга қўл қўйилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Садир Жапаров Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев, тожик лидери Эмомали Рахмон, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Туркманистон бошчиси Сердар Бердимухамедов билан икки томонлама учрашувларни ўтказади.
Шу билан Марказий Осиёдаги давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви тўртинчи марта ўтмоқда. Ўтган йили кенгаш Туркманистонда ўтган.
Унда президентлар савдо-экономика, энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳудудий ҳамкорлик масаласини, шунингдек коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорликдаги чораларни муҳокама қилишган эди.