Қирғизистон Россия билан рублда ҳисоб-китоб қила бошлади

326

Қирғизистон Россия билан савдо операцияларини амалга ошираётганда бутунлай рус рублида ҳисоб-китоб қилишга ўтди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиевга асосланиб, «Кабар» давлат агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу Қирғизистонда ёқилғи ва дизел ёқилғиси нархининг ошишига олиб келган, чунки Россиянинг ўзида ҳам ёқилғи нархи ошиб бормоқда, Россия рубли ҳам мустаҳкамланмоқда. Қирғизистон ёқилғи мойнинг асосий қисмини фақат Россиядан импорт қилади.

«Ёқилғи-мойлаш материаллари АҚШ долларида тўланган кам сонли товарлар қаторига кирар эди. Яқинда ушбу товарлар бўйича Россия билан ҳисоб-китобларни рублда ҳал қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Россиянинг ТАСС нашри.

Қирғизистонлик нефт трейдерларининг аксарияти ёқилғи- мойловчи мойни  Россиядан рублда харид қила бошлагани май ойи охирида маълум бўлди.

Шунингдек  Амангелдиев Қирғизистон ва Россия ўртасида товарларнинг асосий гуруҳлари учун тўловлар аллақачон рублда амалга оширилганини таъкидлади.

«Ёнилғи-мойлаш материаллари шартнома ва компаниянинг ўз талабига кўра долларда сотилган. Россияга қарши санкциялар жорий этилиши ва Россия банкларининг SWIFT тизимидан узилиши муносабати билан тўловлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Шу сабабли, компанияларимиз ҳисоблашда маълум қийинчиликларга дуч келди. Шу муносабат билан рублда ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деди у.

Вазир ЕОИИ доирасида импорт божи миқдори рубл-сом бўлиб тушаётганини қўшимча қилди.