Президент Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамаси Раиси Акилбек Жапаровга НКМни ўрнатишни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда у вазирлар маҳкамасининг 14 июль кунидаги йиғилишида айтиб ўтди.
«НКМ устида ишлашни тўхтатманг. Буни яна одамларга тушунтиринг. Бу вазифани охирига етказинг. Тадбиркорларга оғирлик қилаётган бўлса, ишини осонлаштирадиган жиҳатларини қаранг», — деди президент.
Мамлакат раҳбари НКМ ёрдамида мамлакатда коррупцияга «шафқатсизларча курашиш зарурлигини» айтди. Маҳаллий ҳокимият вакилларига бу борада халқ билан яқиндан ҳамкорлик қилишни буюрди.
«НКМ аппарати нафақат солиқлар учун. Бу тунда ўтаётган товарлар билан бутун мамлакат бўйлаб кураш. Товар сифатига қараб халқ назорати. Бу - барчамизнинг соғлиғимиз, сертификат олмай, солиқдан бўйин товлаб, ўз манфаатини кўзлаб юрган “қора ният” тадбиркорларга оммавий равишда молиявий интизомга чақиришдир», — деди у.
Шу пайтгача мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида хусусий тадбиркорлар назорат-касса машиналари ўрнатилишига қарши норозилик акциялари ташкил этилган. Улар НКМдан фойдаланиш талабини бекор қилишни ва патент билан ишлашни давом эттиришни талаб қилишган.
Президент Садир Жапаров 2021-йил декабрь ойида «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қулай солиқ ва божхона муҳитини яратиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Қарор йиллик айланмаси 8 миллион сомгача бўлган тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлашдан озод этилган. Бироқ, улар онлайн НКМдан фойдаланишлари шарт.
Солиқ хизматидан НКМ – бу солиқ жараёнларини рақамлаштириш бўйича лойиҳалардан бири эканлигини маълум қилди.
Янги Солиқ кодекси 2022-йил 1-январдан кучга кирди. Расмийлар бу бизнесни соядан олиб чиқиш ва яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш имконини беради деб ҳисоблайди.