Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда ҳайит намози вақтида портлаш уюштиришни кўзлаган чет эллик икки фуқарони кутиб олган қирғизистонликни қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚга таяниб «Марал» ёзиб чиқди.
Маълумотга кўра, 7-июлда «теракт уюштиришда гумонланиб» қўлга олинган Суриядан келган икки киши тергов вақтида уларни Р.Ж. номли қирғизистонлик кутиб олганини айтиб берган.
Махсус хизмат гумонланувчини «Катиба аль Таухид валь-Жихад» номли халқаро террор ташкилотининг фаол қўлловчиси экани аниқланиб, қидирув ишлари бошланганини таъкидлади. Гуомнланувчи Жалолобод вилоятининг ҳудудида қўлга тушган.
МХДҚ қўлга олинган шахс кўп йилдан бери шарқий давлатлардан бирида юриб, «жиноий ишларни уюштириб юрган қариндоши билан радикал-экстремистик ғояга аралашгани тасдиқланди» деб қўшимча қилди. Махсус хизматдан Суриядан махсус террор тайёргарлигидан ўтган деган маълумот борлигини таъкидлашди.
Қўлга олинган шахс МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилди. Ҳозирда гумонланувчилар сўроққа олиниб, террор гуруҳининг бошқа аъзолари қидирилмоқда.
7-июлда Бишкекда теракт режалаштирилаётган чет эллик икки фуқаро қўлга олинган. МХДҚдан ушланганлар халқаро террористик ташкилотнинг аъзолари эканини, улар Суриядан сохта паспорт билан келишганини таъкидлашган.
Махсус хизматдан қўлга олинганлар Суриядаги уруш зонасида диверсия ва террористик тайёргарликдан ўтгани ҳақида «инкор қилиб бўлмайдиган далиллар» қўлга киритилганини қўшимча қилишган.