Кеминда икки нафар шахс 14 ёшли ўсмирни калтаклашда гумонланмоқда. Милиция экспертиза тайинлади

238

Кеминда икки киши 14 ёшли ўсмирни калтаклашда гумонланмоқда. Бу ҳақда «Клооп» мухбирига Чуй вилоят ИИБ матбуот хизматидан хабар қилишди.

Милициядан 29-июнда уларга маҳаллий турғун шикоят қилиб, 28-июнда набирасини номаълум икки нафар шахс калтаклаб кетганини билдирганини айтишди.

Жабрланган ўсмирнинг бувиси 24.kg нашрига интервью бериб, набираси бир неча соат давомида қийноққа олиниб, хўрланганини хабар қилган.

«Куч қўллаб оғзига ароқ қуйиб, калтаклашибди. Бу бир неча соат давом этган. Шундан сўнг набирамни дўконга бориб, яна бир шиша ароқ ўғирлаб келишга мажбур қилишибди. У ердан набирамни танишларим кўриб қолиб, менга айтишди. Келсам қизил қонга бўялгунча калтаклашиб, уларнинг машинасида ўтирибди. Уни калтаклаганлар ёнида ўтирибди, роса жаҳллари чиқиб турган экан. Улар билан уришгунимча набирам қочиб қутилди», — деди жабрланувчининг бувиси воқеа тафсилотларини айтиб.

Кейин бола топилганидан сўнг оила милицияга ариза ёзиб, шундан сўнг уларни суд-тиббий  экспертизага юборишган.

Бувининг таъкидлашича, набираси йўлда кетаётганда ҳушини йўқотиб, касалхонага олиб борилган. Милицияга ариза ёзилганидан кейин гумондорлардан бири касалхонага келиб ўсмирга таҳдид қилган. Натижада ўсмир бошқа тиббий муассасага ўтказилган.

«[Гумондорлардан бири] маҳаллий фельдшер-акушер пунктда тиш шифокори бўлиб ишлайди. Касалхонага борганидан кейин у ишимга келиб, набирангизни даволайман, калтакланганидан кейин олдинги тишлари бўшаб қолибди, шу билан тинчгина тарқайлик деган. Шикоятингизни қайтариб олинг, ҳаммасини унутайлик деди», — дея қўшимча қилди аёл.

Жабрланган ўсмирнинг бувиси ариза берилганидан кейин терговчи ҳеч қандай тергов амалларини олиб бормаганини, ҳужум қилганлар эса ҳамон озодликда юрганини айтди.

Милиция нима дейди?

Чуй вилоят ИИБдан факт маълумотни қайд қилиш журналига олинганини билдиришди. Ўсмирни калтаклашда гумонланганларнинг шахси аниқланган.

Улар ички ишлар идораларига чақиртирилиб, сўроққа олинган. Гумондорларнинг ири ўсмирни уни ҳақорат қилгани учун калтаклаганини айтган.

Маҳкамадан ўсмирнинг танасига келтирилган зарар даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланганини қўшимча қилишди Судгача бўлган тергов амаллари давом этмоқда.

Материал муаллифи: Жаркинай Жээналиева