Милиция пойтахтда ерда ётган одамни тепкилаб калтаклаганларни қидирмоқда

298

Бишкек шаҳрининг Ленин туман ички ишлар бошқармаси I-Mall савдо марказининг ёнида кишин калтаклаган гумонланувчилар қидирилаётганини билдирди.

Милициядан билдирилишича, 12-июлда тахминан тунги соат 3:20 да милицияга савдо марказининг ёнида номаълум эркак кишилар муштлашаётгани ҳақида маълум тушган.

Кўп ўтмай 12-июлда Интсграмдаги black_list.kg саҳифасига воқеанинг видеоси чиқарилган. Видеодан беш киши ерда ётган одамни катлаклаётганини, уни бир қиз танаси билан тўсиб, ҳимоя қилаётганини, яна бир қиз ерда ўтирганини кўриш мумкин. Шундан кейин беш киши воқеа бўлган ердан қочиб, калтакланган одам билан икки қиз ўша ерда қолган.

Огоҳлантириш! Видеода зўравонлик тасвирлари ва сўкиниш овозлари бор. Агар лавҳа сизга салбий кўрсатади деб ўйласангиз, кўрмаганингиз яхши.

Милициядан маълумот келиб тушиши билан воқеа ерига ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари бориб, у ердан ҳеч кимни топа олмаганини билдиришди.

Мазкур факт Ленинг туман ИИБнинг маълумотни рўйхатга олиш журналига киргизилиб, терговгача амаллар бошланди. Ҳозирда милиция гумонланувчиларнинг юрган ерини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-тергов тадбирларини олиб бормоқда.