Қадамжой: Исфайрам сойига оқиб кетган 10 ёшли ўсмир қидирилмоқда

405
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятининг Қадамжой туманида Исфайрам сойига тушиб кетган 10 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 12-июлда тахминан соат 12:00 да юз берган. Воқеа жойига саккиз қутқарувчи жалб қилиниб, аммо кеч киргани сабабли қидирув ишлари тўхтатилган.

Бугун, 13-июлда, болани қидириш иши давом этмоқда.

6-июлда Баткен вилоятининг Лайлак туманидага Баул қишлоғида 16 ёшдаги ўсмир сувга чўкиб, ҳалок бўлган.

Воқеа жойига қутқарувчилар боргунга қадар, маҳаллий турғунлар ўсмирнинг жасадини сувдан чиқаришган. Марҳумнинг қандай ҳолатда сувга тушиб кетгани бўйича маълумот берилмаган.