Миллий статистика қўмитаси: йил бошидан буён озиқ-овқат 12,5%га қимматлади

273

Қирғизистонда 2022 йил январь ойидан бошлаб озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 12,5%га қимматлади. Бу ҳақда брифингда Миллий статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Айнура Орозбаева билдирди.

У алкоголь ичимликлари ва тамаки баҳоси 11,8%га, озиқ-овқат бўлмаган товарлар нархи 5,1%га, аҳолига кўрсатилган хизматлар тарифи 3,8%га ўсганини айтди.

«Истеъмол нархлари ва тарифлар жорий йилнинг январь-июнь ойларида республиканинг ҳамма ҳудудларида кузатилган.

Унда баҳонинг максимал ўсиши 12,4%га Норин вилоятида қайд этилган, бу бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп алкоголь ичимликлари ва тамаки воситаларига — 24,2%га қимматлагани билан белгиланган», — деди у.

30 майда президент Садир Жапаров журналистларга берган интервьюларининг бирида Қирғизистонда озиқ-овқат нархи энг арзон эканини айтган. Жапаров журналистнинг нима учун мамлакатда доллар курси тушса ҳам озиқ-овқат нархлари арзонламаяпти деб берган саволига шундай жавоб берган. «Қўшни давлатлар эмас, дунё бўйича солиштириб кўрсангиз, озиқ-овқат бўйича энг арзон давлат бу –Қирғизистон. Ўрганиб солиштириб кўрсангиз тўлиқ ишонасизлар», — дея таъкидлаган президент.

У фақат ёқилғи мойи Қозоғистон билан Россияда Қирғизистонга нисбатан арзон деган.

Маош ва озиқ-овқат нархлари

Май ойининг бошида «Клооп» журналистлари Миллий статистика қўмитасининг асосий озиқ-овқатларга нисбатан баҳолар мониторингининг* маълумотларни таҳлил қилиб, 2019 йилнинг апрель ойи охиридан бери озиқ-овқат нархи ўрта ҳисобда бир ярим баробарга қимматлаганини аниқлашган.

Нархларнинг қимматлашига энг аввал COVID-19 пандемияси ва давлатларнинг чегаралари ёпилгани, кейин Украинадаги уруш таъсир этган.

Кўпроқ ёғ ва шакар нархи икки ҳисса ўсган.

Уннинг баҳоси бир ярим баробардан ортиқ қимматлаган. Умумий олиб кўрганда, ҳаммасидан ҳам гўшт нархи кўтарилган.

Умумлаштирганда таҳлил нархлар деярли ой сайин, пандемия бошланганидан буён ўсаётганини кўрсатмоқда. 2020 йил натижасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувларининг нархлари кўтарилиши деярлик 18%ни, 2021 йилнинг натижасига кўра— 13%ни ташкил қилган.

Аммо бу орада аҳоли даромадлари анча секин ўсиб бормоқда. 2020 йилнинг декабрида ўртача ойлик маош 13,5%га, 2021 йилнинг декабрида 9,7%га ўсган. Демак, қирғизистонликларнинг маоши озиқ-овқатни кўп олиш учун етмаяпти.