Иссиқкўл вилоятида ўғирланган 16 ёшдаги қиз топилди

289

11 июль куни эрталаб, Туп туманида ўғирланган вояга етмаган қиз топилиб, милиция уйига олиб бормоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Иссиқкўл вилоят ИИБдан билдиришди.

У ердан қиз олиб келинганидан кейин ота-онасининг кўз олдида сўроқ беришини таъкидлашди. Милиция агар мажбурлаб ўғирлангани тасдиқланса, унда жиноий иш қўзғалишини таъкидлади.

Милиция қизни ўғирлашда гумонланганлар қўлга олинди ёки йўқлигини айтмади.

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида қиз ўғирланганини 12 июлга ўтар кечаси ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев хабар қилган.

Шундан сўнг Иссиқкўл вилоят ИИБи 12 июлда Қоракўл шаҳар ички ишлар бошқармасининг вояга етмаган қизни ўғирлагани бўйича ариза тушганини билдирди. Шикоят эгаси 11 июль куни эрталаб Туп туманига қарашли қишлоқларнинг биридан Чуй вилоятининг Қораболта шаҳрига 16 ёшдаги қиз ўғирланганини ёзган.

«Ушбу ариза Қоракўл шаҳар Ички ишлар бошқармасининг маълумотни қайд этиш электрон журналида рўйхатга олиниб, шикоятда кўрсатилган ҳолат билан танишиб чиқиш учун материаллар Туп туман ИИБига ўтказиб берилган», — деб таъкидлашди Иссиқкўл вилоят ИИБдан.

Қизларни ва аёлларни ўғирлаш

Бош прокуратура маълумотига кўра, 2021 йили аёлни ўғирлаб, мажбурий тарзда никоҳ ўқитиш бўйича 560 факт қайд этилган.

Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг мазкур жиноятлар Жазо кодексининг тўрт моддаси билан қайд қилинган — «Никоҳдан ўтиш мақсадида олиб қочиш», «Амалдаги никоҳ алоқаларига мажбурлаш», «Шахсни никоҳга мажбурлаш», «Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунларни бузиш».

«82 иш судга юборилган, 460 иш қисқартирилган, яна 14 иш кўриб чиқилмоқда», — деб билдирган Зулушев.

Кўп вақтларда бу каби воқеалар судга етмайди, қонун бузганлар эса тегишли жазосини олмайди. Зўравоннинг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан якунланган ҳолатлар мавжуд.

2021 йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли якунланган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли шахс ўғирлаб қочиб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўзининг ҳам жонига қасд қилган. Воқеа жамиятда резонанс пайдо қилганидан, Тенизбаевга қизни ўғирлашда ёрдам берганлар аниқ жазосини олиб, озодликдан маҳрум этилган. Аммо қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.

Бунгача шунга ўхшаш воқеа бўлган, 2018 йили 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида ҳалок бўлган. Гумондор қизни зўрлаб никоҳ ўқитиш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига олиб келинганидан кейин қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.