Ўш шаҳрида милициянинг патруль хизмати бешинчи қаватдаги квартирадан сакрашга уринган 31 ёшли аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ўш шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, 9 июль куни соат 15:00 атрофида шаҳар ИИБга Қулатов кичик туманида яшовчи фуқаро хабар берган. У ўзи яшайдиган кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан бир аёл сакрашга ҳаракат қилаётганини айтган.
Воқеа жойига уч нафар милиция ходими бориб, уйнинг пастки қисмидан аёлни чалғитиб туришган. Бошқа ходим эса бешинчи қаватдаги квартирага кириб, аёлни қутқаришга муваффақ бўлган.
Милиция ходимлари аёлни яқинларига ўтказиб беришган.
Аввалроқ, жорий йилнинг 24 июнь куни Ўшда 27 ёшдаги қиз Сулаймонтоғдан ўзини ташлашга ҳаракат қилган.
Воқеа жойига тўрт нафар қутқарувчи бориб, альпинистлар жиҳозлари ёрдамида қизни қутқариб қолган.