Эколог: Иссиқкўлда музнинг кўчгани иқлим ўзгариши ва глобал экология муаммоси билан боғлиқ

Иссиқкўл вилоятидаги Жууку довонида муз кўчди. Воқеани ўша ҳудудда юрган Гарри Шиммин исмли сайёҳ видеога олиб, интернетга эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Harry Shimmin (@harryshimmin)

У сайёҳлар гуруҳи омон қолганини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, туристлар муз кўчиб тушган ердан беш дақиқа аввал ўтиб кетган.

ФВВ матбуот хизмати мазкур ҳудудда мутахассислар ишлаётганини хабар қилди.

Эколог нима дейди?

Эколог Влад Ушаков «Клооп» журналистига берган интервьюсида, Қирғизистонда музларнинг эришига боғлиқ масала кўпдан буён борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, айниқса республиканинг жанубий қисмида ушбу муаммо кескин бўлиб, у ерда «музликлар йўқолиб бормоқда».

Ушаков бу нафақат иқлим ўзгариши билан, балки дунёдаги глобал экология муаммолари билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

«Ушбу музлик бизнинг айбимиз билан бузилди дейиш нотўғри. Бу глобал масала. Аммо бизда музликлар эриётгани ҳақида кўп айтилгани билан муаммони [музликларнинг эриши] олдини олишнинг амалда аниқ дастурлари мавжуд эмас», — деди у.

Ушаков тахминларга таяниб, Қирғизистонда музликлар 200 йилнинг ичида йўқолиши мумкинлигини қўшимча қилди. Бу эса, унинг фикрича, ҳудудни яшаш учун яроқсиз аҳволга олиб келади.

Эколог мамлакат ҳудудида музликларни сақлаб қолиш учун оммавий турда ўрмонларни пайдо қилиб, сув омборларини ва плотиналарни қуриш зарурлигини қўшимча қилди.

Садир Жапаров музликларнинг эриши ҳақида нима деган?

Президент Садир Жапаров 2021 йилнинг 2 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шотландияда ўтган Иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенциясининг 26-конференциясида нутқ сўзлаган.

Президент ўз нутқида музликларни «иқтисодий инсофсиз фаолиятидан сақлаб қолиш» керак деган.

«Афсуски, Қирғизистонда бундай жараёнлар мавжуд, шунинг учун мен дунё ҳамжамиятини бундай бизнес амалиётига биргаликда қарши туришга чақираман», — деган Жапаров.

Жапаров қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқлардаги қулайлаштириш дастури ҳақида ҳам айтган.

«Бизнинг мамлакатимизнинг тўқсон тўрт фоизи тоғлар эканини ҳисобга олсак, олдинда амалга ошириладиган ишларнинг кўлами жуда катта. Уларни амалга ошириш учун қарийб уч миллиард АҚШ долларни талаб қилади», — деган давлат раҳбари.

Жапаров иқлим ўзгаришининг салбий таъсири каби муаммоларни ҳал қилиш учун Қирғизистонга ташқи ёрдам зарурлигини таъкидлаган. У Қирғизистонга ўхшаб энди ривожланаётган тоғли мамлакатлар кўплигини қўшимча қилган.

Садир Жапаров Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шотландияда ўтган Иқлим ўзгариши бўйича асосий конвенциясининг 26-конференциясида.

Шу муносабат билан Жапаров музликларни, ўрмонларни ва биологик хилма-хилликларни сақлашга, табиий офатларга тайёргарликни ошириш, тоғли ҳудудларни айниқса аёллар ва болаларга ижтимоий - иқтисодий қўллаб-қувватлашга аҳамият бериш билан, иқлим ўзгаришини қулайлаштириш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш учун БМТ қошида махсус жамғарма ташкил этишни таклиф этган.

«Узоқ ва чиройли гапирганларнинг даври ўтди, мақсадли, изчил ва самарали ҳаракат қилиш вақти келди», — деган у.

2022 йилнинг июнь ойида Швейцария Қирғизистон қишлоқ ҳудудида табиий офатларни озайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш учун 2,2 млн доллар бериши аниқ бўлган.