Президент Садир Жапаров 9-июлда Туркиянинг президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат раҳбарлари икки томонлама сафарларни уюштириш масаласини муҳокама қилди.
Маълумотга кўра, президентлар қирғиз-турк ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари ва икки томонлама алоқанинг келажаги бўйича фикр алмашди.
«Садир Жапаров Режаб Тоййиб Эрдўғонни Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб, Туркия лидери билан унинг яқинларига соғлиқ ва қувват, қардош турк халқига эса тинчлик ҳамда янада равнақ тилади», — деб таъкидлашди президентнинг матбуот хизматидан.
Туркиянинг президенти Эрдўғон ҳам Садир Жапаровни Қурбон байрами билан табриклаб, қирғиз халқига яхши тилакларини билдирди.
Эрдўғон ва Жапаровнинг учрашуви
2021-йилнинг 9-июнида президент Садир Жапаров Туркиянинг президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиб, террор ташкилотларга қарши чидамлилик масаласини муҳокама қилишган. Эрдўғон асосан ФЕТО ташклиотига* эътибор қаратган.
*ФЕТО — туркчадан таржима қилганда Fethullahçı Terör Örgütü (Фетхуллоҳ Гулен ҳаракати» 2016-йилдаги тўнтариш ҳаракатида айбланиб, улар террор ташкилоти деб топилган. Аммо «Гуленнинг ҳаракати» бу айбловларни инкор қилиб келади. ФЕТО Қирғизистонда тақиқланган ташкилотлар қаторига кирмайди.
Ўша вақтда Қирғизистонда «Сапат» таълим муассасасининг * асосчиларидан бири Орхан Инанди бедарак йўқолиб, ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қидирилаётган эди.
*2017-йили Қирғизистонда 1992-йилдан бери фаолият олиб бораётган «Себат» таълим муассасалари ҳукуматнинг қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Ўшанда асосчиларнинг қаторига қирғиз ҳукумати кирган — ҳозир Таълим вазирлиги 30% акцияга эгалик қилади.
5-июлда Эрдўған Орхан Инандини Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти махсус операция доирасида қўлга олганини билдирган. Туркия раҳбари Инандини «ФЕТОнинг Марказий Осиё бўйича етакчиси» деб атаган.
Кўп ўтмай Туркиянинг суди Инандини «қуролли террор ташкилотини бошқарган» деган айб билан қамоққа олган. Охирги суд йиғинида Инанди тергов вақтида берган кўрсатмасидан бош тортган.
Орхан Инанди Туркияда туғилган, аммо 1995-йили Қирғизистонга келиб 2012-йили қирғиз фуқаролигини олган. У «Сапат» халқаро таълим муассасасига асос солган тўрт кишининг бири.