Қирғизистондаги Фармацевтика союзининг етакчиси Эрнист Асанов «Спутник Қирғизистон» нашридаги брифингда мамлакатда 400га яқин дорининг танқислиги пайдо бўлганини билдирди.
Унинг айтишича, Қирғизистонда бозор кичик бўлгани сабаб заводлар тўғридан-тўғри қайд этишни истамаган препаратларнинг танқислиги пайдо бўлмоқда. У вазирлар маҳкамасининг давлатга рўйхатсиз олиб келинувчи дори-дармонларнинг рўйхатини кенгайтириш қарорини қўллашини билдирди.
«Хорижий препаратларни Туркиядан, Ҳиндистондан, Хитойдан ва айрим Европа давлатларидан олиб келишни режалаштирмоқдамиз. Аҳолининг талаб-таклифни тўлиғи билан таъминлай оламиз деган умиддамиз», — деди у.
Асанов Қирғизистонда дори-дармон 30 давлатдан ташиб келинишини, уларнинг аксарияти Россиядан олиб келинишини билдирди. Аввалроқ Қирғизистон 95% дори-дармон импортига қарам экани маълум бўлган.
Қирғизистонда вазирлар маҳкамасининг фармони кучга кирган, унга кўра мажбурий қайдсиз давлатга киришга рухсат берилган дори дармонларнинг рўйхати тузилган. Қарор 2020-йилнинг март ойида, чегаралар ёпилиб, коронавирусга қарши дори-дармонларнинг танқислиги пайдо бўлганда қабул қилинган. Бу йил 24-июнда вазирлар маҳкамаси фармоннинг қўлланиш муддатини узайтириш бўйича қарор чиқариб, дори-дармонларнинг рўйхатини кенгайтиргани маълум бўлган.
Бу фармацевтика борасидаги экспертларнинг ўртасида бир қатор тортишувларни пайдо қилган. Уларнинг айримлари фармоннинг натижасидан дорихоналар «хавфли дориларни олиб кира бошлашганини» айтишган. Вазирлар маҳкамасининг қарорини қўллаганлар лицензиянинг муддатини чўзиш дори-дармон танқислигининг олдини олишга ёрдам беради деб ҳисоблашади.