Беловодское қишлоғида авария ҳолатидаги мактабда ёнғин чиқди

250

Беловодск қишлоғидаги Биринчи май ўрта мактабида 7 июлда ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирликдан ёнғин мактабнинг эски биносидан чиққанини айтишди.

«Ёнғинни ўчиришга соат 18:23да Москва туман ЁҚБдан 1 бўлим жалб қилинган. Беловодское қишлоғида эски мактаб биносидан чиққан ёнғин соат 19:50да чекловга олинган Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Ёнғин 500 квадрат метр майдонни қоплаган. Томдаги ёғочлар тўлиқ куйиб кетган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда», — деди матбуот хизмати.

Мактаб 1927 йили қурилган, 2012 йили ўқув муассаса авария ҳолатида деб топилган. Бино 2018 йили қишлоқ ҳукумати қарамоғига ўтган. Болалар бошқа бинода ўқишар эди, куйиб кетган бино бўш турган.

Қирғизистондаги мактаблар

Қирғизистонда ўқувчиларга мактаблар етишмайди. Пойтахтдаги кўп мактабларда бир синфда 40дан бола ўқийди. Қишлоқларда эса мактаб бинолари авария ҳолатида.

Сўнги расмий маълумотга кўра, Қирғизистондаги авария ҳолатидаги мактаблар сони 205тага етган. Таълим вазири ҳар йили давлат бюджетидан мактабларни таъмирлашга 100 млн сом ажратади, аммо бу маблағ фақат харажатнинг 24%ини ёпишга етади.

Таълим вазири ўринбосари Надира Жусупбекова сўзларига кўра, қолган 76%и маҳаллий ҳукумат ва ҳомийлар ёрдами билан ёпилади.