Казино очишга қарши намойиш иштирокчиси давлат лавозимига тайинланди

297

Казино қонунига қарши намойишга чиққан фаол Акжолтой Тукунов Иқтисод ва тижорат вазирлигига қарашли Монополияга қарши изга солиш хизмати раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасида ёзди.

Тукуновнинг сўзларига кўра, уни хизматга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ 30 июнда чиққан.

«4 июлда ўз иш хонамга келиб, ишни бошладим. Бизнинг «Таш-Чекинг» лойиҳаси ҳар доим истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилаётганидан, менинг ҳам янги тайинланган ишим шу тармоқда бўлади», — деди у.

Тукунов 2020 йилнинг Октябрь воқеаларидан сўнг Монополияга қарши изга солиш хизмати раис ўринбосари вазифасида бир неча ой ишлаган. Кейин сайлов натижасидан норози бўлган халқ намойишга чиқиб, ҳукуматни қулатган.

Акжолтой Тукунов жамоатчиликка фаол қатори таниш. У бунгача қиморхона очишга йўл қўйган қонунга қарши бир неча марта намойишга чиққан. Шунингдек фаол Фейсбук орқали жамиятдаги турли масалалар бўйича фикр билдирган.

41 ёшдаги Акжолтой Тукунов Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳрида туғилган. У 2004 йили Бишкекдаги Молия ва иқтисод техникумини якунлаб, кейин Касим Тинистанов номидаги Иссиқкўл давлат университетини битирган.

Тукунов 2004 йилдан 2006 йилгача «Ринком Астана» МЧЖда менежер-экспедитор бўлиб ишлай бошлаган. 2006-2008 йиллари ўша ерда директор ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2008-2010 йиллари «Осиё сети» ишхонасининг бош директори бўлиб ишлаган.

2012 йилдан 2014 йилгача «Тозалик» муниципал ишхонасининг абонент ходими нозири, 2014-2017 йиллари Ҳақиқатчи институтининг жамоат ёрдамчиси бўлган.

У 2016 йили «Балиқчи Ак-Жол интимаги» жамоат бирлашмасини ташкил этган.

Тукунов «Реформа» партияси билан парламент сайловида ҳам қатнашган. Ўша йили қайта президент сайловида ҳам номзодини қўйган.

Акжолтой Тукунов 2021 йили қайта № 36 Иссиқкўл сайлов ҳудудидан парламент сайловида қатнашиб, аммо 2512 овоз олган.