«Йўл назоратчилари қувиб келган». Ахсида ўсмирнинг ҳаётига зомин бўлган ҳодиса бўйича текширув бошланди

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида автомобиль ағдарилиб, 16 ёшдаги ўсмир ҳалок бўлди. Гувоҳлар ҳалокатга йўл назоратчилари сабаб бўлганини айтишмоқда. Милиция бу маълумотни инкор қилиб, аммо хизмат текширувини бошлаганини билдирди.

Нима бўлди?

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, воқеа 28 июнда соат 16:00 атрофида бўлган. Унда Toyota Windom автомобили 16 ёшдаги ўсмир бошқарган.

Милициядан «ўсмир йўл назоратчилар ёнидан машинани қаттиқ ҳайдаб ўтганини, улар уни тўхтатганда қочиб бориб ағдарилиб кетган»ини билдиришди. Ўсмир ағдарилган машина остида қолиб кетган.

«ЙХТХБ ходимлари ҳайдовчини тўсганда қочаётиб, ағдарилиб кетган. Бизнинг ходимлар ортидан қувиб келиб, ҳалокатни пайдо қилмаган. Ишлаётган ходимларга бир ҳайдовчи 800 метр масофада машина ағдарилиб кетгани бўйича хабар берган. Натижада ходимлар етиб боришган», — дейилади маълумотда.

Аммо воқеа жойидан олинган лавҳада гувоҳлар ҳодисада ходимларни айблашиб, ўсмирни «йўл назоратчилари қувиб келган» деб билдиришган. Шунингдек уларнинг «бефарқлигини» танқид қилишган.

«Ўлди ҳой бола, тезроқ туш! Ўлиб қолади ўша бола! Қон ялаб ерда ётибди. Сен қувиб келдинг, биз ҳаммасини кўриб келдик. Бу ерда одам ўламан деяпти, бу эса тамаки чекмоқда», — деб норози бўлган гувоҳлардан бири.

16 ёшдаги ўсмир олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган. Унинг ўлимини текшириш учун тергов ишлари бошланди.

Бундан ташқари «йўл назоратчилари уни қувиб келди» деган маълумот бўйича хизмат текшируви бошланди.

«Патрулчилардан»қочиб» тугаган ҳаёт

Ўтган йили Ўш шаҳрида патрул милиция ходимларидан қочиб кетаётган 39 ёшдаги ҳайдовчи йўл транспорт ҳодисасидан ҳалок бўлган.

Ўш шаҳар ИИБи гувоҳларга таяниб, ҳайдовчи «жуда маст аҳволда бўлган» деган. Милициядан «патрул хизмати ҳодисанинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчини қидира бошлаган» деб билдирган. Шунингдек патруль милиция ходимлари ҳайдовчини «қувмаганини» айтган.

«Ҳайдовчи патрул милиция ходимларига Жапалак қишлоғида дуч келган. Уларнинг тўхтатиш бўйича талабига бўйсунмай кучли тезликда қочиб кетган. Кўп ўтмасдан Жапалак қишлоғидаги Качибек участкасининг Ташиев кўчасида жойлашган электр симёғочига, кейин яқин турган уйнинг деворига урилиб тўхтаган», — дейилган хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Ўш шаҳар шифохонасида олиб борилган. Аммо 16 августда тушдан кейин ҳалок бўлган.

Шаҳар ИИБ воқеани «Йўл ҳодисаси» деб қайд қилиб, текширган. Патруль милиция ходимлари ҳайдовчини қувиб-қувмаганини ИИМнинг Ички текширув хизмати текширган.

Марҳумнинг яқинлари ҳодисага ходимларни айблаб, уларни жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Муҳаррир: Айбике Адилет қизи