5-майда Чуй вилоятининг Москва туманига қарашли Беловодск қишлоғида уй ёниб, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, ФҲВнинг тезкор хизматига эрталабки соат олтида Карл Маркс кўчасидаги уйлардан бири ёнаётгани ҳақида билдирув келиб тушган. Воқеа жойига №15 ўт ўчириш бўлими борган вақтда уйнинг 12 квадрат метр майдони куйиб кетган.
Ёнғин оқибатидан уч киши ҳалок бўлган. 64 ёшдаги С.К. номли уй эгасининг жасади ҳовлидан топилган. 59 ёшдаги К.Б исмли аёл киши билан 64 ёшдаги эркак кишининг жасади уй ичида бўлган.
Ўт ўчирувчилар марҳумларни уйдан олиб чиқиб, ИИВ ходимларига ўтказиб беришди. Ҳозирда тилсиз ёвнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ, 28-июнда Жалолобод вилоятининг Новкен туманида уй тўлиғи билан ёниб, бир киши вафот этган. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланаётганини айтган.