Бишкек: жамоат транспортни тўлиқ нақд бўлмаган тўловга ўтказиш ортга жилдирилди

372

Бишкек мэри Эмилбек Абдикадиров муниципал жамоат транспортни нақд бўлмаган тўловга ўтказишни ортга жилдириш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизматидан хабар қилди.

Мэрнинг таъкидлашича, бундай қарор шаҳарликларнинг илтимосини ҳисобга олиб қабул қилинди. У аҳолининг «кўпчилиги йўл ҳақини нақд эмас тўловга ўтишга берилган муддатда «Тулпар» картасини олгани улгурмаган», —деб таъкидлади.

«Шунингдек жамоат транспортга дифференцияланган тарифни киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси Бишкек шаҳар кенгашининг сайтида жамоат муҳокамасига қўйилгани мазкур қарорга ҳам таъсир кўрсатган, уни қабул қилиш билан муниципалитет фуқароларнинг талабларини ҳисобга олиш билан электрон тўлов тизимини яхшироқ ишга кирита олади», — деб билдирди матбуот хизмати.

Бундан ташқари ноябрда пойтахтнинг жамоат транспортининг ҳаракат таркибини янгилаш кутилаётганини ҳам хабар қилди.

Эслатиб ўтсак, бунгача 18 майда мерия 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб муниципал троллейбус ва автобусларда нақд тўлов йўқ қилинишини эслатиб ўтган.

Мэриядан бундан кейин муниципал транспортда йўл ҳақи «Тулпар» электрон тизими орқали нақд олинмаслигини айтишди. Уларнинг маълумотига кўра, Швейцариянинг «BPC AG» компанияси ишлаб чиққан тизим бу йил 1 июлдан эътиборан тўлиқ ишга кириши керак эди.

«Тулпар» карталарини қаердан харид қилиш мумкин?

Стандарт, кўк рангдаги карталар «Қирғизпочтаси»нинг бўлимларида, «О!», MegaCom ва Beeline мобил операторларининг идораларида сотилади, шунингдек уларни муниципал автобус ва троллейбусларининг ҳайдовчиларидан ҳам сотиб олиш мумкин. Карта 50 сом туради.

10 августдан бошлаб Бишкекда «Тулпар»нинг назорат хизмати ишга киради.

«Тулпар» электрон чипта тизими Бишкекнинг жамоат транспортларига 2020 йилнинг март ойида киритилган. Ўша вақтда Бишкек мерияси янги тўлов тизими кирганидан кейин ҳайдовчилар нақд пул олмаслигини айтишган.

Мақола муаллифи Кайрат Бердишалиев.