Ўш шаҳридаги Оқбура сойи яқинида тиббиёт коллежи талабасининг жасади топилди

292

Ўш шаҳрининг Оқбура сойининг этагидан 28-июнда 20-25 ёшдаги қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Милициядан марҳум Боткен туманининг турғуни, ЎшДУнинг тиббиёт коллежининг 2-курсининг талабаси бўлганини маълум қилинган.

«Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун экспертиза тайинланди. Тергов бир нечта версияларга эга. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизматининг хабарида.

24.kg нашрининг манбаси берган маълумотга кўра, марҳумнинг эгнида устки кийимлари бўлмаган.

Ички ишлар бошқармаси кейинроқ батафсид маълумот беришга ваъда қилди.