Ўш шаҳрининг Оқбура сойининг этагидан 28-июнда 20-25 ёшдаги қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Милициядан марҳум Боткен туманининг турғуни, ЎшДУнинг тиббиёт коллежининг 2-курсининг талабаси бўлганини маълум қилинган.
«Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун экспертиза тайинланди. Тергов бир нечта версияларга эга. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизматининг хабарида.
24.kg нашрининг манбаси берган маълумотга кўра, марҳумнинг эгнида устки кийимлари бўлмаган.
Ички ишлар бошқармаси кейинроқ батафсид маълумот беришга ваъда қилди.