Бишкекнинг Биринчи май туман милицияси Next TV каналининг штатдан ташқари мухбири, фаол Адилет Балтабаевни ушлаб кетди. Бу ҳақда фаол ўзи Фейсбук саҳифасида билдирди.
Балтабаев милиция ходимлари уни уйидан олиб кетишганини айтиб, бунинг сабаби тўғрисида маълумот бермади.
Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»га фаолнинг қўлга олиниши ҳақида маълумотни кейинроқ беришни ваъда қилишди.
Сиёсатчи эса, Next TV каналининг эгаси Равшан Жээнбеков Балтабаевнинг қўлга олинганини «фаол фуқаролик позицияси» билан боғлаган.
Бунгача Биринчи май туман ИИБси ходимлари фаолни икки марта қўлга олишган. Апрель ойининг бошида милиция Балтабаев жиноят ишининг асосида туман ИИБга олиб кетилганини айтган. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қайси жиноят иши эканини ошкор қилмаган.
30 майда милиция ходимлари Балтабаевни назорат –касса аппарат ўрнатишга қарши норозилик намойишида бевосита эфир бераётганида қўлга олиб кетишган. Биринчи май туман милициясидан фаол оммавий тартибсизлик иши бўйича ҳибсга олинганини айтишган.
Фаол милицияда беш соат сўроқ бериб чиққанини, унга нисбатан «МХДҚ томонидан тазйиқ бўлаётган»ини айтган.
Адилет Балтабаев фаол қатори машҳур. У ижтимоий тармоқларда сўз эркинлигига бўлган босим, "Жер уй" олтин кони тўғрисида, Қирғизистондаги НКМга ва қиморхоналарга, президент резиденцияси қурилишига қарши постларни эълон қилган. Шунингдек, Балтабаев журналист Болот Темировни қўллаб-қувватлаб келган.