Бишкекдан «Манас» аэропортига куну тун қатновчи «Go bus» экспресс йўналиши очилди

246

Бишкекдан «Манас» халқаро аэропортигача куну тун қатновчи «Go bus» экспресс йўналиши ишга тушди. Лойиҳа Қирғизистондаги туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан амалга оширилди.

Жамғармадан кичик автобуслар 30-июндан бошлаб ҳар ярим соат сайин кун-тун қатнашини маълум қилишди.

Йўл ҳақи 150 сом. Кичик автобуслар жанубий  микрорайонлардан чиқиб, марказий кўчалар орқали аэропортгача боради:

  • «Томми Молл» савдо маркази  (Жанубий магистраль, Жаннат отелининг ёнида);
  • Ўрта сой бозоридаги бекат (Юнусалиев ва Суйоркулов кўчаларининг  кесилиши);
  • Тиббиёт академиясининг ёнидаги бекат (Байтик Баатир ва  Ахунбаев кўчалари кесилиши);
  • «ВЕФА» савдо маркази (Байтик Баатир ва Горький кўчаларининг  кесилиши);
  • «Ала-Тоо» кинотеатри (Чуй проспекти билан Тинистанов кўчаларининг  кесилиши);
  • Филармония (Чуй ва Манас проспектининг кесилиши);
  • шлагбаум (Фучик ва Рискулов кўчаларининг кесилиши);
  • аэропорт «Манас».

«Агар кичик автобусда бўш ўрин қолмаса, навбатдагисини кутинг, у 30 дақиқадан кейин келади. Қандай бўлса ҳам, авиарейсга рўйхатдан ўтадиган вақтни ҳисобга олиб, уйдан эртароқ чиқинг», — деб «Клооп»га фонднинг маркетинг ва PR бўйича бошқарувчи директори Марс Черикчиев билдирди.

Унинг сўзларига кўра, яқинда кичик автобусларнинг қатновини қараб, онлайн ўрин олиш бўйича сайт ва мобил илова ишга киритилади. Шунингдек у транспорт кеч қолиб ёки яна бошқа шикоятлар бўлса қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишни таклиф этди: 0312 59 27 01 ёки 0709 34 07 98

Кейинроқ  «Go bus» бренди билан Бишкек-Қоракўл йўналишидаги катта автобусларни йўлга қўйиш режал қилинмоқда. Ҳар куни бир нечта машина қатнайди.

Бунгача «Манас» аэропортига  «Дас-Транс» МЧЖи билан биргаликда чиққан «Аэроэкспресс» кичик автобуслари билан бориб келса бўлар эди. «Манас» аэропортининг матбуот хизматидан «Клооп»га улар қатнамай қўйганини айтишди.

Шунингдек матбуот хизмати таъкидлаганидай, аэропортдан  Бишкекка такси билан ёки аэропортдан йўлда тўхтатиб, оддий маршрут билан ҳам етиб борса бўлади.

Мақола муаллифи : Бегимай Ирискулова.