Судья Temirov Live жамоасига Болот Темиров хибсга олинганда олиб кетилган техникани қайтариб берди

254

28-июнда Бишкекнинг Свердлов туман судида суриштирувчи журналист Болот Темировнинг иши бўйича навбатдаги суд мажлиси ўтди.

Йиғилишда судья 2022-йилнинг январь ойида Temirov Live жамоасининг идорасида тинтув ўтказиш чоғида олиб кетилган техник жиҳозларни Темировга қайтариб беришга қарор қилди. Судья олинган техника далил сифатида ўтмаганини билдирди.

Шунингдек, судья жиҳозларни Бишкек шаҳар ИИББнинг омборига қамоққа олиниши тўғрисидаги қарор ноқонуний бўлгани ҳақидаги адвокатларнинг илтимосини қаноатлантирди.

Суд йиғилишида гувоҳлардан бири, журналист Болот Темиров қўлга олинган вақтда видеога олган ходим — терговчи-криминалист, милиция майори Аваз Асанакунов сўроққа олинди.  Асанакунов журналистни қўлга олишда тинтув қандай олиб борилгани ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, 2022-йили 22-январда навбатга туриш учун келган, кечки соат бешда эса унга терговчи Аман Асанакунов келиб, хибсга олишга борадиган икки нафар эксперт кераклигини айтган.

«Мен Асанакунов билан бирга бордим. Бизни спецназ ўтирган транспортга солишди. Камераларни ёндиринглар дейишди, кейин югурдик — махсус хизмат ҳарбийлари кейин терговчи иккимиз.  Жумабеков кўчасига бурилсак бир киши [Болот Темиров] ва пакетчаерда ётган эди. Мен ҳаммасини камерага тасвирга олганман кейинпакетга мухр босишди», — деди гувоҳ.

Шундан сўнг уларни маршруткага ўтқазиб, Temirov Live’ идорасига олиб кетишганини айтди. Гувоҳнинг таъкидлашича, манзилни уларга Болот Назаров айтган.

«Махсус хизмат ва тезкор ходимлар олдинга югуриб кетишди, биз ортидан [бордик]. Олдимиздаги эшик тасодифан ёпилиб қолди. Гувоҳлар ва камера билан ташқарида қолиб кетдик. Бир оздан кейин кирдик. [Хонага] кирганда бир нечта ходимлар ерда ётибди. Бирдан тинтув олиб бордик. Мен камерага олдим», — деди Асанакунов.

Гувоҳ Болот Темиров дастлаб олд чўнтагидаги буюмларни олиб чиққанини, орқа чўнтагидан чиққан тугунчани меники эмас деб айтганини таъкидлайди.

Адвокатлар тинтув арафасида терговчи бинода тинтув олиб борилади деб эълон қилиши керак эди деди. Асанакунов бўлаётган воқеани фақат видеога олганини, терговчи кимга нима деб эълон қилгани эсида йўқлигини айтди.

Болот Темиров адвокати видеога олинган материалларнинг нусхасини уларга берилиши кераклигини, аммо беришмаганини айтди. Асанакунов унга фақат видеога олиб вазифаси юкланганини билдирди.

«Видеоназорат камералар бузуқ экан, олинган барча лавҳалар ўчиб қолган», — дея таъкидлади адвокат.

Шунингдек адвокат махсус хизмат ҳам ўша эшикдан кириш кераклигини қаердан билишига қизиқди. Гувоҳ бу ҳақда маълумоти йўқлигини такрорлади.

Шу билан бирга,  Асанакунов тинтув жараёнини узмасдан олганини, фақат плёнкани алмаштириш учун баъзан тўхтатганини айтди. Унинг сўзларига кўра, идора ходимлари ҳам видеога олишган. Аммо, махсус тайёргарликдаги ҳарбийлар идорага кирган вақтда ҳеч ким видеога олмаганини таъкидлади.

Адвокатнинг махсус хизмат билан журналистлар дастлаб тўқнашганда олиндими деган саволига  Асанакунов «йўқ» деб жавоб берди.

Биргина гувоҳнинг сўроққа олишга икки соат вақт кетди. Вақт етишмагани учун қолган гувоҳлар сўроққа тортилмади, суд йиғилиши 30-июнга жилди.