Жалолобод: Новкенда уй ёниб кетиб, 49 ёшдаги эркак киши ҳалок бўлди

323
Сурат: ФҲВ

Жалолобод вилоятининг Новкен туманида турар жойда ёнғин чиқиб, бири киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВнинг матбуот хизматидан билдирилди.

Маълумотга кўра, ёнғин мазкур туманнинг Коминтерн қишлоғида бўлган. Ёнғиндан уй тўлиғи билан куйиб кетган. Ҳалокат бўлган ердан 49 ёшдаги шахснинг жасади топилган.

Марҳумнинг жасади тез ёрдам хизматига ўтказиб берилди. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Ўтган йилнинг 27-декабрида Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Кўкжар қишлоғида уй ёниб кетган. Ёнғиндан икки ёшли бола, 12 ёшдаги ўспирим, 41 ва 39 ёшдаги икки аёл ҳалок бўлган.

Муаллиф: Болдукан Айдарбек қизи