«Ойнага қаранглар». Балбак Тулобаев Бишкекдаги мактаб директорларига жавоб берди

280

Жогорку Кенешнинг депутати Балбак Тулобаев пойтахтдаги мактаб директорларига Фейсбук орқали жавоб берди. Бунгача улар депутатнинг мактаб директорларини жиноятда айблаган ёлғон маълумот тарқатгани учун уч йилга озодликдан маҳрум этишларини илтимос қилишган. Бундан ташқари, Тулбаевге 1 млрд сом жарима солиб, тушган маблағга Бишкекка 20дан ортиқ янги мактаб қуришга сарфлашни илтимос қилишган.

Тулобаев пойтахтдаги мактаб директорларига мурожаат қилиб, «ўзларини кўзгуда кўришни» тавсия қилди ва таълим муассасасини хусусий мулк қатори фойдаланади дея айблади.

«Ҳаммаси ҳам эмас,кўпчилигингиз минган қимматбаҳо машина, устингиздаги қиммат уйлар, чет элдаги хонадонларни қаердан олдинглар. Бу йилдан маошинглар кўтарилди. 20 йилдан ортиқ ўтириб, халқнинг қонунини мита қуртдай сўрдинглар. Ўқитувчилар эмас мактаб мудирлари. Мактабни ўз мулкингиздай эгаллаб олгансиз. Уялмай мактаб иқига керак бўлса сомсахона солиб олдинглар. Қанча ота-она келди пора олди деб. Ёзиб беринглар десам фарзандини эхтиётлаб кўнмайди», — деб ёзди у.

Тулобаев Бишкек мэрининг вазифасини бажарувчи бўлган вақтда «масалани ҳал қилишга вақт етмай қолганига» афсусланди.

«Ҳаммангизни уй мулкингизни текшириш керак. Ҳамма ота-оналарга мурожаат қиламан, қўрқманглар, ёздириб олиб менга юборинглар. Булар билан курашиш вақти келди. Ҳаммасини текширамиз. Шуларнинг айби билан таълим тизими ночор аҳволда», — деди у.

Пойтахтдаги мактаб директорларининг мурожаатини 28-июнда Умумтаълим мактаб ва мактабгача билим бериш муассасалари директорлари ассоциацияси эълон қилган. Ассоциациядан мактаб  директорлари спикер Талант Мамитовга Тулобаевни «сув кечмаган сўзлари ва ёлғон айбловлари» устидан шикоят қилишганини билдиришган.

Ассоциация мурожаатида таъкидланганидай, 17-майдаги «Таълим ва миллий хавфсизлик» бўйича давра сухбатида Тулобаев Бишкекдаги мактаб директорларининг чўнтагига ҳар йили 20 млн долларга яқин маблағ пора қатори тушмоқда деган. Аниқроқ айтганда, ҳар бир болани мактабга киритиш учун 500 доллардан олиши айтилган.

«Тулобаев мактаб директорларини йирик миқдордаги коррупцияга, пул талаб қилишда айблади. Нима учун у тегишли шикоятларни ва материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига юбормаган? Ўз вақтида у Бишкек мэри эмас эдими! Унинг сўзларига ишонишга асос йўқ. Унинг ҳаракатлари оғир жиноятни яшириш қатори баҳоланиши мумкин», — деб ёзишган пойтахтдаги мактаб директорлари ўзининг аризасида.