Next TV каналининг директори 3 августгача қамоқда қолди

239

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 28 июнда Next TV телеканалининг директори Таалай Дуйшонбиевнинг эҳтиёт чорасини 3 августгача узайтирди. Маълумотни «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан тасдиқлашди.

Суд Миллий хавфсизлик қўмитасининг илтимосини қаноатлантирди. Дуйшонбиев МХДҚ СИЗОсида ҳибсда қолади.

Бунгача Таалай Дуйшонбиевнинг адвокати Тимур Султанов мижозининг эҳтиёт чорасини қамоққа олишга алоқаси бўлмаган турига ўзгартириш тўғрисида илтимоснома келтирган.

Next TV телеканалининг директори МХДҚ ходимлари томонидан 3 мартда ҳибсга олинган. Тергов версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича шартномага эришди деган ёлғон маълумотни тарқатган».

Унда «Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ бошлиғи А. Мусаев Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди деб айтди» деган мақоласи ҳақида сўз бўлган, мақола телеканалнинг ижтимоий саҳифаларида эълон қилинган.

Дуйшонбиевга нисбатан «Ҳудудлараро низони қўзғаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамоқда қолдирган.

Шундан кейин прокуратура суддан Next TV телеканалининг Қозоғистоннинг махсус хизматининг собиқ раҳбари айтганларига таяниб эълон қилган мақоласини экстремистик деб топишни сўраган. Бундан ташқари, назорат органидан телеканалнинг эфирга чиқишини тўхтатиб, материалларини бошқа ОАВларга эълон қилишни тақиқлашни илтимос қилишган.

2022 йилнинг 24 мартида Бишкек шаҳар суди Дуйшонбиевни қамоқда қолдирган.