Баткен туманининг Ақтурпак қишлоғининг 56 ёшдаги турғуни сувга чўкиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Баткен вилоят ИИБнинг матбуот хизмати билдирди.
Милициядан марҳум шериги билан бирга спиртли ичимлик ичган деб билдиришди. Шундан кейин у «Кожошкен» сойига кетган бўйича бедарак бўлган.
Ортидан излаб борган шериклари сой бўйича унинг ечилган кийимлари билан қўл телефонини кўриб, милицияга хабар беришган.
Мазкур воқеа бўйича Баткен туман ИИБнинг ходимлари Баткен туман ФҲВ ходимлари биргаликда қидирув ишларини олиб боришган.
29-июнда эрта билан соат тахминан 07:00 да 56 ёшдаги кишининг жасади мазкур сойдан топилган.
Марҳумнинг қариндошлари жасадни суд-тиббий эскпертизадан ўтказишдан бош тортишди. Ҳозирда қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 16-июнида Қорасув туманидаги Савай каналига милиция ходими чўкиб кетган. Ходим ўша куни болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида прафилактика рейдини ўткизиш учун борган. Уни уч ҳамкасби қутқара олмай қолган. Марҳумнинг жасади 18-июнда топилган.