Англиялик ёзувчи Жорж Оруэллнинг «1984» антиутопик романи қирғиз тилига таржима қилинди. Бу ҳақда китобни нашр қилган «Китепстан» нашриётидан билдиришди.
Нашриётдан романни Адамата Алишер ўғли таржима қилганини, бадиий адабиёт китоб дўконларида сотила бошлаганини таъкидлашди.
«1984» — Жорж Оруэллнинг энг машҳур асари. Роман антиутопия жанридаги энг асосий асарлардан бири ҳисобланади. Романда ҳаммасини ва ҳар бирини партия назорат қилган тоталитар мамлакат ҳақида ҳикоя қилинади. Партия ўз ғоясини сингдириб, ташвиқот билан шуғулланиб, тарихни ўзгартириб ёзиб, хатто одамларнинг фикрлашини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилади.
Жорж Оруэлл — ёзувчи, журналист ва публицист Эрик Артур Блэрдин адабий таҳаллуси.