Бишкекда манасчи Саякбай Каралаев тасвири туширилган мурал чизилмоқда

237

Яқинда «Бишкек иссиқлик энерго» коммунал ишхонаси деворларининг бирида манасчи Саякбай Каралаевнинг тасвири туширилган мурал пайдо бўлади. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Бишкек мэрияси.

Муассасадан суратни машҳур рассом Таштанбек Ибраимов Саякбай Каралаевнинг набираси Алмаз Тиленов ҳомийлигида чизаётганини айтишди.

Мэриядан «Бишкек иссиқлик энерго» ишхонасида таъмирлаш ишлари, печларни қишга тайёрлаш ва ишхонага қарашли №5 жамоатчлик ҳаммомини таъмирлаш ишлари амалга ошрилиб, ходимлар учун футбол майдончаси қурилишини қўшимча қилди.

Саякбай Каралаев — манасчи. У 1894-йили Иссиқкўлнинг жанубий соҳилида Ак-Олонг қишлоғида туғилган. Мухтар Ауэзов Саякбай манасчини «XX асрнинг Гомери» деган.