«Болаларнинг ҳуқуқини химоя қилиш лигаси»нинг бошлиғи Назгул Турдубекова Ўш вилоятидаги Олай туманига қарашли Саримогол қишлоғида уч ёшдаги боланинг қариндошлари калтаклаб, касалхонага тушгани ҳақида ёзиб чиқди.
Унинг таъкидлашича, боланинг онаси билан отаси ажрашиб кетишган. Онаси ишлаш учун Бишкекка кетиб, қараб турсин деб фарзандини синглисига қолдирган.
«У эса [қариндоши] олинган маълумотларга кўра, болани кўпдан буён калтаклаб юрган, боланинг танасида куйикнинг доғи ҳам бор экан. [...] Агарда бола каттароқ бўлганида милицияга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўраган бўларди. Аммо бу ерда уч ёшдаги бола жабрланмоқда», — деди Турдубекова.
Ҳуқуқ химоячи Олай туман милициясидан воқеани текшириб, назоратга олишини талаб қилди. У шунингдек ҳақиқатчи Атир Абдрахматовага ҳам мурожаат қилиб, воқеани текшириб, ҳуқуқий баҳо беришини талаб қилди.
Милиция нима дейди?
Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан Саримогол қишлоғида уч ёшдаги боланинг калтаклангани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади. Ёш бола тиббий ёрдам олиш учун туман шифохонасига ётқизилди.
Милициянинг маълумотига кўра, боланинг ота-онаси ажрашиб кетиб, аёл синглиси билан куёв боласига ўғлини ёзгача қараб туриш учун ташлаб кетган. Аммо эр-хотин болага зўравонлик кўрсатишган.
«Қўшнилари ёш болага зўравонлик кўрсатилганини сезиб қолишиб, қишлоқ ижтимоий масалалар бўйича ходимга телефон орқали хабар қилишган. Ходимлар боланинг танасида турли жароҳатларни, қўл-оёқлари кўкариб, бошлари ёрилиб ва шилинган жароҳатлари борлиги учун, болани дастлаб қишлоқ шифохонасига, кейин туман касалхонасига олиб келган», — деди Ўш вилоят ИИБдан.
Текширувда боланинг гувоҳномаси йўқлиги аниқланган. Ҳозирда милиция унинг шахсини, ота-онасининг кимлигини аниқламоқда.
Калтакланган болага экспертизалар тайинланди. Милициядан унинг натижаси билан гўдакка зўравонлик кўрсатган эр-хотинга ҳуқуқий баҳо берилади деди.
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари
Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022-йилнинг бошидан бери болаларга нисбатан 400дан ортиқ зўрлик-зўравонлик факти қайд этилган.
400 фактнинг 55 ҳолати — жинсий турдаги зўравонлик. Қайд этилган 55 жинсий турдаги зўравонликинг ичидан: 19и зўрлаш, бештаси жинсий зўравонлик кўрсатиш ҳаракат, 23и балоғатга етмаган қизларга қарши жинсий турдаги зўравонлик кўрсатиш ҳаракати, саккизтаси шилқимлик ҳаракатлари.
Жорий йилнинг январь ойида тахлим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова 2021-йили 417 нафар ёш бола зўравонликка дучор бўлганини билдирган. Жусупбекова жабрланувчиларнинг 118 нафари жинсий зўравонликка дучор бўлганини айтган.
Болалар ва ўспиримлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам кўрсатиш маркази бор. Марказга +996773192099 ва +996707079597 рақамлари орқали мурожаат қилса бўлади. Жалолободда ҳам «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, алоқа рақами +996773741191.