Президент Садир Жапаров «Кабар» миллий ахборот агентлигига навбатдаги интервьюсини берди. Унда давлат рахбари МХДҚнинг СИЗОсида ҳалок бўлган сиёсатшунос Марат Казакпаев билан «Айил банк» бошлиғининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаевнинг ўлимига изоҳ берди.
Уқирғизистонликлар тергов изоляторидаги ўлим ҳолатлари «тасодиф» эканидан «шубҳаланмасликни» таъкидлади.
Жапаров сиёсатшунос билан банк ходимининг ўлимини текширган комиссия таркибида марҳумларнинг яқинлари, ҳақиқатчи ва нодавлат ташкилот вакиллари кирганини айтди.
«Албатта, менинг шахсий фикримча, тергов изолятори раҳбарини “Нега узайтирувчи симдан фойдаланишга рухсат бердингиз?” деб айблашимиз мумкин. Узун сим, арқон, пичоқ, устара каби буюмлардан камерада фойдаланишга қонунда тақиқланган. Лекин шуни айтишим мумкинки, мен Бишкек МХДҚ тергов изоляторини икки марта кўрган инсон қатори шуни айтишим мумкин. Узатма кабелисиз яшаш жуда қийин. Тефал, печка, телевизор, радио, музлатгич ва бошқа нарсаларни бир вақтнинг ўзида ишлатиб бўлмайди. Маҳбуслар ўзлари қийналишади. Ўзлари киритишингизни сўрашади», — деди у.
Президент СИЗОда вафот этганлар бошқа-бошқа иш бўйича хибсга олинганини ҳамда «жамиятда машҳур бўлган йирик иштирокчилар» эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Асанбаев кредит бериш учун 3,5 млн долларни қайтармаганини, аслида бу «халқнинг пули» эканини қўшимча қилди.
«“МХДҚ ўлдириб қўйди” дегани бу ақлга сиғмайдиган шубҳа. МХДҚга минглаб кишилар қамалиб чиқмоқда. Кимлар қамалиб чиқмади. Ҳаммаи омон-эсон чиқишмоқда», — деди Жапаров.
Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлими
18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов қамоғида «Айил Банк» ОАЖнинг кредитни бошқариш бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осиниб олган ҳолада топилган. У 2022-йил 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган иш бўйича СИЗОда қамоқда бўлган.
Бакит Асанбаевнинг яқинлари у ўз жонига қилмаган бўларди дейишган. Улар жасадни очганда қовурғаси, ҳалқум суяклари синганини ва чиғаноғида кўкарган доғлар аниқланганини айтишган.
Ўша куннинг ўзида президент Садыр Жапаровнинг топшириғи билан Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлимини тадқиқ қилувчи комиссия тузилган. Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10-июнда вафот этган. Ундан бир күн аввал у инсульт бўлиб, миясига қону қуйилиб кетган. Дарҳол МХДҚнинг ТИЗОсидан Шаҳар клиник №1 касалхонасига етказилиб ИВЛ аппаратига қўшилган. Казакбаев вақтинча сақлаш жойида бир йилдан ортиқ ётган — у 2021-йилнинг 13-апрелида давлат хоинлигида гумонланиб қўлга олинган.
Сиёсатшунос Марат Казакбаев ва «Айил Банк» етакчисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаевнинг ўлимини текширувчи комиссияни Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов бошқарадиган бўлган.
Байсалов 24-июнда МХДҚнинг ТИЗОсига борганда ТИЗОнинг кузатув камераларига ёзилган видеони кўриб чиққанини, Асанбаевнинг ўлими — 99% ўз жонига қасд қилиш эканини айтган.
«Кеча биз видео лавҳа билан танишиб чиқдик, шу боис ҳам йиғилиш оғир бўлди. Тўғридан-тўғри факт йўқ, аммо билвосита фактлар бўйича 99%га инкор қилинади, у камерада ёлғиз бўлган экан. Видеода у ўз жонига қасд қилгани кўриниб турибди: соясидан, гавдасидан киши ўз жонига қасд қилганини кўриш мумкин. Оила аъзолари ҳам бунга ишонишди», — деган Байсалов.
Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари таъкидлашича, «қотиллик бўлмагани ошкор кўриниб турибди». У Асанбаевнинг ўлими —«ЧП» ва бахтсиз ҳалокат деб ҳисоблайди.
Мазкур комиссиянинг таркибига кирган ҳақиқатчи Атир Абдрахматова эса Байсаловнинг айтганлари бўйича инсон ўз жонига қасд қилган-қилмаганини, ўлимга нима сабаб бўлганини — суд тиббий экспертлар аниқлаши кераклигини таъкидлаган.
«Ҳа, биз камерани, видео ёзувчларни кўрдик, камерада бирга ўтирганлардан сўраб чиқдик, марҳум вафот этишидан аввал терговчи билан гаплашган, ўшанда олдида адвокати бўлмаган. Энди терговчи билан ҳам гаплашиш керак, унга ҳам саволларимиз бор. Қамоқда сақлашнинг шартлари бўйича ҳам саволлар бор: Нима учун камерада кбель узатгичи бўлган, инсонга зиёни тегиши мумкин бўлган воситалар турган» — дейди Абдрахматова.
Комиссия ўзи ишини давом эттирмоқда. Президентнинг администрацияси воқеанинг тафсилотларини ҳар томонлама тадқиқ қилинишини, унинг натижаси бўйича ҳисобот ўлканинг олий раҳбариятига берилади деб таъкидлади.
Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлими
18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов қамоғида «Айил Банк» ОАЖнинг кредитни бошқариш бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осиниб олган ҳолада топилган. У 2022-йил 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган иш бўйича СИЗОда қамоқда бўлган.
Бакит Асанбаевнинг яқинлари у ўз жонига қилмаган бўларди дейишган. Улар жасадни очганда қовурғаси, ҳалқум суяклари синганини ва чиғаноғида кўкарган доғлар аниқланганини айтишган.
Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10-июнда вафот этган. Ундан бир күн аввал у инсульт бўлиб, миясига қону қуйилиб кетган. Дарҳол МХДҚнинг ТИЗОсидан Шаҳар клиник №1 касалхонасига етказилиб ИВЛ аппаратига қўшилган. Казакбаев вақтинча сақлаш жойида бир йилдан ортиқ ётган — у 2021-йилнинг 13-апрелида давлат хоинлигида гумонланиб қўлга олинган.
Казакпаев вафот этгандан кейин МҲДҚдан у «ТИЗОда ўтирганда шифокорларнинг назоратида бўлиб, улар таклиф қилган дори-дармонларни ичиб турганини ҳамда аҳволи қаноатланарли деб баҳоланиб келганини» таъкидлашган.
МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев Казакбаевнинг ўлимига ҳукуматнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ деб билдирган. У сиёсатшуносни яқинларининг марҳум МХДҚнинг ТИЗОсида қийноққа олингани ҳақидаги билдирувларини «ёлғон» деб атаган. Ташиев МХДҚнинг ТИЗОсида қийноқ «ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам» деб таъкидлаган.
Ўша куннинг ўзида президент Садыр Жапаровнинг топшириғи билан Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлимини тадқиқ қилувчи комиссия тузилган. Давлат раҳбари маъмуриятининг маълумотига кўра, ишчи комиссия қўлга олинганларнинг МХДҚнинг тергов қамоғида вафот этишини холис ва адолатли текшириши учун тузилган.
16-июнда Омбудсмен Атир Абрахматова сиёсатшунос Марат Казакпаевнинг ўлими бўйича муассасалар аро комиссия тузгани маълум бўлган.
Матбуот хизматидан комиссия Казакпаевни қамоқда сақлаш шароитларини, асосларини ҳамда МХДҚнинг ТИЗОсида тиббиё ёрдам олиш имконияти бўлиб, бўлмаганини тадқиқ қилишини билдиришган.