24-июнь куни Бишкек шаҳар Свердлов туман судида суриштирувчи журналист Болот Темировга қўзғалган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Темиров оқловчилари жиноят ишини яширин материаллари билан таништириш ҳақида илтимоснома келтиришди. Аммо судья Акилбек Адимов бу илтимосни қаноатлантирмади.
Журналистнинг оқловчиларидан бири Замир Жоошевнинг таъкидлашича, гувоҳларнинг берган кўрсатмаларини адвокатларга бермаслик билан «судья қонун талабларини бажармаган».
«Терговчи кўрсатма берган гувоҳлар, уларнинг шахси ва улар тўғрисидаги ахборот хавфсизлигини сақлаш учун сир тутилиши керак деган қарорни қабул қилган экан. Терговчи шундай қилса бўлади, аммо уларнинг кўрсатмаси хуфя сирга айланмаслиги лозим. Терговчилар сирга айлантириб, нотўғри қилган. Натижада бизни кўрсатмалар билан таништирмаган. Энди биз кўрсатмаларда нима айтилганини билмаган ҳолда Темировни оқлашга мажбурмиз», — деди Жоошев.
Шу боисдан Темиров адвокатлари судьяга ишончсизлик кўрсатмоқда. Аммо суд ушбу илтимосни ҳам рал қилди.
Болот Темиров суд мажлисида эксперт-криминалистни видеога олиш бўйича қоидаларини ўз ичига олган 320-буйруқни ИИМдан сўраб беришни талаб қилди. Чунки Темиров фикрига кўра, видеого олишда камчиликларга йўл қўйилган.
Давлат айбловчиси томонидан суд йиғилишида гувоҳларнинг бири сўроқ қилинди. Унда адвокатлар ва журналист аниқловчи саволларни бериб, жавоб олди. Навбатдаги суд йиғилиши 28-июнга белгиланди.
«Ҳамма муаммо гиёҳванд модда бўлмоқда, шу ҳақда савол бердик. Тасаввур қилинг, [гиёҳванд модда] орқа чўнтагимда бўлса, ўтирсам майдаланиши керак эди, кейин шу саволни бердим. У “аслида ўтириб турсанг ҳеч нима бўлмайди, кўп ўтирсанг албатта шаклини йўқотади” деди. Биз суратларда [гиёҳванд моддани] формасини йўқтомасдан, янгидай турганини кўряпмиз», — деди Темиров.
Темировга нисбатан қўзғалган жиноят ишлари
Суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан тўрт жиноят иши қўзғалган — паспорт ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда гиёҳванд моддаларни тайёрлаш.
Жиноий ишларнинг ҳаммаси Temirov Live’ журналистлари МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат тендерларга қатнашаётгани ҳақида суриштирув эълон қилинганидан кейин қўзғалган.
Темиров мазкур жиноятларда журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг оиласи «ишлар»ини ошкор қилгани учун таъқиб сифатида қаралади. Адвокатлар журналистга нисбатан қўзғалган жиноят ишларини «мутлақо абсурд» деб аташган.
Бунгача инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқ химоячилари (CRD) ҳукуматдан суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан қўйилган айбларни олишга чақиришган.
Ташкилотдагилар Темировга нисбатан жиноятлар «сиёсий аҳамиятга эга» ва «ҳукуматнинг юқори бутоқларидаги коррупцияни суриштириш учун аниқ қасос олиш» деб таъкидлашган.