22-июн куни Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида ёқилғи ташувчи автомобил ёниб кетиб, унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Муассасанинг маълумотларига кўра, авария тахминан эрталаб соат 6:00да Бишкек—Ўш автомобил йўлининг 448-километрида содир бўлган. Ёқилғи ташувчи «Волво» русумидаги автомобил йўлдан чиқиб кетиб, ёниб кетган.
Ёнғин оқибатида автомобил ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Тошкўмир шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўт ўчирувчилари ёнғинни эрталаб соат 6:30да ўчирди ва 7:56 да ёнғинни бартараф этди.
Жорий йилнинг 2-май куни Жалолобол вилоятининг Бишкек — Ўш авто йўлида йўловчи ташувчи «Хонда-Степ» билан «Митсубиси» русумидаги икки автомобил тўқнашиб, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Авария оқибатида яна 10 киши жароҳатланган.