2022-йили «Алтин тамға» шаҳодатномасини 80 ўқувчи олди — бу сўнги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич

251

«Алтин тамға» давлат аттестацияси натижаси бўйича, 2022-йили фақат 80 нафар битирувчи махсус шаҳодатнома олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилда тестга 2 142 ўқувчи қатнашган ва унинг ичидан 80 нафари (3,7%и) фақат махсус аттестатини олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ушбу тестда сўнги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлди.

Энг ёмон аҳвол 2011-йилда, яъни «Алтин тамға» танлови илк бор ўтказилганда содир бўлган. Унда тест синовларида 3006 киши иштирок этди. Шундан бор-йўғи 95 нафар ўқувчи (3,16%) имтиёзли аттестатга эга бўлган.

«Алтин тамға» аттестатини олиш учун имтиҳон топширганларнинг энг юқори кўрсаткичи 2021-йилдаги битирувчилар бўлган. Унда 1 394 нафар битирувчидан 511и (36,6%и) тестни муваффақиятли топширган.

«Алтин тамға» нима?

«Алтин тамға» – махсус аттестатга лойиқ бўлган мактаб битирувчилари томонидан топшириладиган синовдир. У ҳар йили ўтказилади, мактаб битирувчиларининг таълим даражасини мустақил равишда баҳолайди. Уни барча фанларни беш баҳога тугатган 10-11-синф ўқувчилари топширишлари мумкин.

Тест алгебра, кимё ва тарих фанларини ўз ичига олган.  Номзод ўқувчилар таълим тилига қараб — қирғиз, рус ва ўзбек тили ва адабиётидан ҳам тест топширади.

Тестдаги саволларга 75%дан ортиқ тўғри жавоб берганлар муваффақиятли топширган ҳисобланади. Улар давлат имтиҳонларидан озод этилади.

Битирувчилар «Алтин тамға» тестидан ўтмай қолишининг сабаби нимада?

Ота-оналар билан ўқувчилар версияси

Бунгача «Алтин тамға» якуний аттестациясида иштирок этган баъзи мактаб битирувчиларининг ота-оналари танлов натижаларидан норози эканини билдиришган. Улар фарзандларини тестни қайта топширишини талаб қилишган.

Мактабгача таълим бошқармасининг бош мутахассиси Самаркул Умаралиева тестни қайта ўтказиш талаби билан икки мингдан ортиқ ўқувчи мурожаат қилганини билдирди.

Мактаб битирувчиларининг ота-оналари танловни қайта топширишни талаб қилишган. Аммо Таълим вазирлиги рад этган.

«Ҳозирда «Алтин тамға» танлови натижасидан шикоят қилинган аризалар қабул қилинмоқда (компьютер ҳисоблаган очколарни қўлда ҳисоблаш). Апелляциянинг натижаси барча номзодларнинг шикоятлари кўриб чиқилганидан кейин чиқади», — деб билдиришган Таълим вазирлигидан.

Таълим вазирлиги версияси

Таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълимни баҳолаш ва ахборот технологиялари маркази бундай натижага масофавий таълим сабаб бўлди, деб ҳисобламоқда.

COVID-19 пандемияси сабабли мактаб ўқувчилари 2020-йил 8-апрелдан бошлаб онлайн форматда ўқишга ўтган. Оддий оффлайн ўқув тартибига қирғизистонлик ўқувчилар 2021-йил 15-сентябрида қайтдилар.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режими киритганидан кейин Таълим вазирлиги дарҳол масофавий таълимнинг ўқув дастурини ишлаб чиққан. Ҳамма ўқув материаллари маҳкаманинг махсус сайтига юкланиб, шунингдек телевидение орқали эфирга берилиб борган. Ўқувчилар деярли 1,5 йил онлайн форматда ўқишган.

Миллий марказ рахбари Бактигүл Шамшидинова 24.kg ахборот агентлигига берган  интервьюсида, бунгача битирувчиларнинг 10-17%и  «Алтин тамға» тестида ўз билимини исботлаб келишганини таъкидлади.

«Сўнгги йилларда [тестни] топширганларнинг сони 1,3-1,5 минги ташкил қилиб келган. Жорий йилда эса, деярли минг ўқувчига кўп. Менимча бу онлайн ўқиш билан боғлиқ. Болалар топшириқларга тайёрланишда интернетни, китобларни, ташқи ёрдамдан фойдаланиб ижобий нитажаларга эришиб, яхши баҳо олишди. Уларни мактаблар махсус аттестатни олишга туртки беришди», — деган Шамшидинова.

Жорий йилдаги топшириқлар ўтган йилларга нисбатан оғир бўлидми деган саволга миллий марказ директори тест ўрта мактаб дастури асосида тузилган дея жавоб берди.

«Бизда ҳар йили такрорланадиган муҳим саволлар бор. Биз таҳлил қилганда ушбу саволларни ҳам кўрамиз. Улар бизга нима бўлаётганинин билишда ёрдам беради», — деди у.

Бу тест нима учун керак?

Таълим вазирлигидан «Алтин тамға» ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини объектив баҳолаш учун керак деб билдиришган.

«“Алтин тамға” эндигина ўтказила бошлаганда мактаблар ўқувчилар билимини нотўғри баҳолаяпти деса бўларди. Вақт ўтиши билан бизнинг ўқитувчилар тўғри баҳолаш кераклигига ўргана бошлашди. Натижада тест топширишни хоҳловчилар сони икки баробарга камайди», — деб билдирган 2019-йили Миллий баҳолаш маркази директори Бактигул Шамшидинова Kaktus.Media ахборот нашрига.

Муаллиф: Жаркинай Женалиева