Ўш шаҳридаги қариялар уйи яшовчилари раҳбарият устидан шикоят қилишди

Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг Ўш шаҳридаги вакиллиги давлат маҳкамаларини текшириб, аҳолининг шикоятларини тинглашмоқда.

Шаҳардаги «Меҳрибонлик уйи»ни текширган чоғда яшовчилардан бири Жилдиз Ботобаева маҳкама раҳбарига нисбатан норозилигини билдирди.

Ботобаеванинг таъкидлашича, тоғаси 18 йилдан буён қариялар уйида яшаб келган. Аммо, янги раҳбар келганидан кейин тоғаси «пичоқ кўтариб ётганини айтиб», руҳий касалхонага ётқизиш тўғрисида қарор чиқарган.

«“Олиб кет” деб бу опа келганидан буён менга тинчлик бермаяпти. Мен қариндошимга озиқ-овқат беришдан оғринмайман. Бизда хона йўқ. Ҳозир уйга бориб, кўрсанглар ҳам бўлади. Мен ҳозир кийимларини йиғаётсам, ҳаммаси келиб, “Бу пичоқ ушламайди. Биз шунча йилдан бери бирга яшаб келяпмиз. Унинг бирон марта пичоқ ушлаганини кўрмадим” дейишди. “Нимага олиб кетяпсан? У кетиб қолса, биз зерикамиз” дейишди», — деб тушунтирган Ботобаева.

Бундан ташқари «Меҳрибонлик уйи» марказида яшаган она ходимлар шифохонага борганда йўл ҳақини ва озиқ-овқатга ҳам «пул сўрашади» деб арзланган.

«Касалхонага бориш учун бензинга деб 200 сом олади. Тушликка деб 300 олади. Акс ҳолда «туш, таксида кет» деяпти. Бир марта 500 сом бердим. Бир сафар эса 300 сом бердим. Энди бошқа бера олмайман қизларим, дедим», — дейди қариялар уйининг яшовчиси.

Раҳбарият нима дейди?

Ўш шаҳар «Меҳрибонлик уйи» интернатига янги тайинланиб келган Айгул Калматова эса  Ботобаеванинг қариндоши руҳий жиҳатдан касал эканини билдирди. У бошқаларга зарар келтирмаслиги учун уни стационар маҳкамага ўтказиш кераклигини айтди.

«Хозирда ўзимизнинг психологимиз бор. Ўша психолог томонидан ҳар бир қарияга алоҳида ташҳис дафтарчаси очилмоқда. Бизда икки кишини тегишли стационар маҳкамага жойлаштириш бўйича иш қоғозлар олиб борилмоқда. Аммо, бир қариянинг қариндоши мен у ерга юбормайман деб ўзи билан олиб кетиб қолди», — дейди у.

Шу билан бирга маҳкама рахбари ходимлар томонидан қариялардан «ҳеч қандай пул олинмайди» деб ишонтирди.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказ нима дейди?

Қийноқларнинг олдини олиш марказининг Ўшдаги етакчиси Улугбек Абдилазизов «Клооп»га текширув жараёнида фақат «Меҳрибонлик уйи» интернатидан шикоятлар бўлганини билдирди.

«Биз қариянинг касали  бўйича ташҳислар хулосасини кўрдик. Ҳақиқатан ҳам у уй интернатида қолиши мумкин эмас. У ерда ёш болалар ҳам яшайди. Шунинг учун хавфли. Уни Учқўрғондаги  психоневрология интернатига ўтказиш бўйича раҳбариятга тавсия бердик. Аммо оқсоқолнинг қариндоши ўзининг уйига олиб кетибди», — дейди у.

Шу билан бирга агар уларга фуқаролар қийноқларга учраб, уларга ариза билан мурожаат қиладиган бўлса, «Истанбул протоколи» тузиш асносида иш олиб боришини билдирди.

«“Истанбул протоколи” бор. Унда қийноққа учраган шахс танаси диққат билан текширувдан ўтказилади. Биз бу текширувни шифокорлар билан ўтказамиз. Шундан кейин ҳужжатларнинг барини тўплаб, ариза асосида прокуратурага ўтказиб берамиз. Ундан кейин прокуратуранинг ишини сўраб, хулоса нима бўлганини билиб турамиз», — деди Абдилазизов.

Қийноқларнинг ва бошқа шафқатсиз муомала турларининг олдини олиш миллий маркази - бу озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқхонада сақланаётган шахсларга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш бўйича мустақил орган ҳисобланади.

Ушбу марказ ИИВ, МҲДҚ, ЖИДХ, вазирликларга қарашли муассасаларни, Қуролли кучларнинг Бош штаби, Давлат божхона хизмати, Давлат миграция хизмати, хусусий болалар уйлари, Диний ташкилотлар қошидаги хусусий болалар уйилари ва етим болаларни боқувчи, тарбияловчи маҳкамаларни текшира олади.