«Ошэлектр» очиқ хиссадорлик жамиятига янги етакчи тайинланди

303

«Ошэлектр» очиқ хиссадорлик жамиятининг бош директори этиб Данияр Мирзабаев тайинланди. Бу қарорни директорлар кенгаши қабул қилди.

Мирзабаев бунгача «Шимолий электр» очиқ хиссадорлик жамиятида техник масалалар бўйича етакчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

«Ошэлектр»ни Медетбек Жумаев бошқарган. У «Миллий электр тармоқлар» ОАЖнинг раҳбари бўлиб тайинланди.

«Ошэлектр»га алоқадор ишлар

2021-йилнинг бошида ўша вақтдаги Молия полицияси «Ошэлектр» ОАЖнинг собиқ директори Дийканбай Даминовни тадбиркордан таҳдид қилиш орқали пул ундиришда гумонланиб қўлга олган эди. Тергов маълумотига кўра, Даминов устидан хусусий тадбиркор шикоят қилган.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у етакчилик қилган компания «Ошэлектро» ишхонасидан бажарган ишлари учун 6 млн сом тўлаб беришни сўранган. Бунга ишхонага рахбарлик қилган Даминов бир миллион сом «откат» берасан деб талаб қилган.

Қайд этишича, финполдан пул Даминов хисобига ўтказилганини таъкидлашган. Кўп ўтмасдан Даминов Бишкек шаҳар ИИБнинг тергов хибсхонасига киритилган. Шундан кейин иш нима бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

2021-йилнинг 19-январида  «Ошэлектр» ишхонаси давлат бюджетига 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани аниқланган.

Маълумотга кўра, мазкур ишхонанинг мутасадди ходимлари Давлат мулк фонди билан маслаҳатлашмай, ишхонанинг аввалги маъмурий биносини ва унинг ёнидаги ур участкасини 8 миллион сомга сотиб юборишган.

Бинонинг умумий майдони 619,66 квадрат метрни ташкил қилиб, 1665,0 квадрат метр ер участкаси жойлашган эди. Молия полицияси хабар берганидай, ер сотиш вақтида бу каби участканинг ўртача бозор нархи — 1 сотих ер учун тахминан 30 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Оқибатда давлатга 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани айтилган.

Муаллиф: Муслима Довурова