Талас вилояти прокуратураси №13 касб-ҳунар лицейи ходимлари маошларини ўн хиссага кўтариб олганини аниқлади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан хабар қилишди.
«Прокуратура 2019-2021-йиллари лицейнинг баъзи ходимлари ўзларига имтиёз ва афзалликларни қўлга киритиш мақсадида, ўз мансабларини суиистеъмол қилиб, тасдиқланган тариф варақаларига қарамасдан жами 2 миллион 497 минг сом маош олишгани аниқланди», — деб билдиради назорат орган матбуот хизмати.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, тариф рўйхатига кўра лицейнинг бош хисобчиси 2021-йилнинг июль ойида 7553 сомни маош олиши керак, аммо амалда 73 минг 615 сом ойлик олишган.
Талас прокуратураси «Ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади. Тергов давом этмоқда.