Қораболта шаҳар кўчаларининг бирида, дренажнинг ичидан 47 ёшдаги аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.
Милиция маълумотига кўра, 21-июнда орган ходимлари куч қўллаш орқали ўлдирилган белгилари мавжуд аёл жасадини топишган. Уни текширган вақтида бош қисми йўқлиги аниқланган.
Матбуот хизматидан мазкур факт «Қотиллик» моддаси билан қайд этилиб, жиноят иши қўзғалганини қўшимча қилишди. Тергов амаллари олиб борилмоқда.