Миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси қирғизистонлик Бакмурат Токтогуловни ижтимоий тармоқдаги публикациялари учун сўроққа чақирди. Бу ҳақда фаол Адилет Балтабай Фейсбук саҳифасига ёзиб чиқди.
Балтабайнинг айтишича, сўроққа чақиришга у ижтимоий тармоқларга ҳукуматга нисбатан танқид ёзгани сабаб бўлган.
Фаол Токтогулов МХДҚнинг ходимлари унга огоҳлантириш бериб, билдирувларда миллатлараро низо қўзитишнинг элекентларини ўз ичига олмаслиги кераклигини айтишганини таъкидлади. Шу билан бирга махсус хизмат унинг постларидан ҳеч қандай қонун бузишни топмаган.
Фаол сўроқда қўмитанинг ходимлари тарафидан босим бўлмаганини, деярлик икки соатга чўзилганини билдирди.
«Ҳуқуқий йўл билан айтиб ўтсам, у ерда қонунбузарлик йўқ. Ҳар бир киши Конституция бўйича ўзининг фикрини айтишга ҳақли. Ҳар бир постни мен ҳам ўйланиб ёзаман-да», — деди у.
Ўтган йили декабрда Фуқаролик жамиятнинг глобал CIVICUS альянси дунёдаги фуқаролик жамиятларнинг вазияти ҳақида 2021-йилга нисбатан баёнотини эълон қилган.
Баённоманинг бир қисми Европа ва Марказий Осиёдаги давлатларга бағишланган. Ҳужжатда Марказий Осиё давлатларининг ҳукуматлари фуқаролик жамият учун бусиз ҳам чекланган ҳудудни таъқибга олиш, журналистлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларини таҳдид қилиш тактикаси орқали яна ҳам чеклашни давом этаётгани айтилган.