21-июнда Бишкекнинг Свердлов туман судига суриштирувчи журналист Болот Темировнинг иши бўйича биринчи суд мажлиси ўтди. Темировга нисбатан тўрт жиноят иши қўзғалган —паспорт ва ҳарбий гувоҳномани ноқонуний олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва гиёҳванд моддаларни тайёрлаш.
Мажлисда давлат айбловчиси Темировни айблаш актини ўқиб берди. Журналист биронта ҳам эпизод бўйича айбни бўйнига олмаслигини билдирди. У бу ишлар «фальсификацияланган ва ўйлаб топилган» деб ҳисоблайди.
«Мен қўйилаётган биронта ҳам эпизод бўйича айбни бўйнимга олмайман [...] Эртами-кечми бу фальсификацияларга, ноқонуний айбловларга алоқаси борлар тегишли жазосини олади деб ишонаман», — деди Болот Темиров.
Шу билан бирга йиғилиш жараёнида адвокат Раззак Ашимбаев жиноят ишининг яширин материаллари билан танишишни сўради. Бунгача Темиров Бишкек прокуратураси унинг ишини судга ўтказиб бераётганда яширин материаллар пайдо бўлганини айтган.
«Жиноят- процессуал кодекснинг 253-моддасига кўра, айбланувчи ва оқловчи ишнинг материаллари билан тўлиқ танишишга ҳақли […] Афсуски, жиноят ишининг материаллари билан танишиш чоғида [яширин материаллар билан] танишмаганмиз […] химоямиз самарали бўлиши учун жиноят ишининг материалларида нималар ҳақида кетаётганини билишимиз керак», — деб тушинтирди Ашимбаев «Клооп»га берган интервьюсида.
Судья илтимоснома масаласини 24-июнга белгиланган навбатдаги суд мажлисигача очиқ қолдирди. Унда прокурорлар томонидан гувоҳлар сўроқ қилинади.
Темировга нисбатан қўзғалган жиноят ишлари
Жиноий ишларнинг ҳаммаси Temirov Live’ журналистлари МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат тендерларга қатнашаётгани ҳақида суриштирув эълон қилинганидан кейин қўзғалган.
Темиров мазкур жиноятларда журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг оиласи «ишлар»ини ошкор қилгани учун таъқиб сифатида қаралади. Адвокатлар журналистга нисбатан қўзғалган жиноят ишларини «мутлақо бемани» деб аташган.
Бунгача инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқ химоячилари (CRD) ҳукуматдан суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан қўйилган айбларни олишга чақирган.
Ташкилотдагилар Темировга нисбатан жиноятлар «сиёсий аҳамиятга эга» ва «ҳукуматнинг юқори бутоқларидаги коррупцияни суриштириш учун аниқ қасос олиш» деб таъкидлашган.