Ҳуқуқшунос Нурбек Токтакунов қирғизистонликлар «Айил Банк» раҳбарининг собиқ ўринбосари Асанбаев ўлимига қамоқхона маъмуриятининг алоқаси бўлиши мумкин деб айблашга ҳақли деб хисоблайди. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасида ёзди.
18-июнда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов хисбхонасида «Айил Банк» очиқ акционерлик жамиятнинг кредит бошқарув бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осилган ҳолда топилган. У коррупцияга боғлиқ қўзғалган жиноят ишининг асосида 2022-йилнинг 30-апрелидан буён СИЗОда қамоқда эди.
«Ана –мана қамоқдан чиқаман деб турган инсон ўзини осиб олса, ўлдирилган деган фикр ўз-ўзидан пайдо бўлади-да», — деб ёзди у.
Токтакунов айбдорлик презумпциясига кўра, ҳукумат қамоқдаги одамнинг ўлимида алоқаси йўқ эканини исботлаши керак деб қўшимча қилди.
«Ёки марҳум ўлими олдидан хат ёки видео мурожаат ёзиб қолдириб, ўзига ишончли, ўз хоҳиши билан арқонга осиниб олганини тан олувчи далилларни келтириш керак. Ёки унинг ҳаётига зомин бўлган шахс ошкор этилсин», — деб айтилади ҳуқуқшунос маълумотида.
Шу билан бир вақтда ҳуқушунос, биринчи ва иккинчи версия бўйича исботлар бўлмаса, унда хибсдаги одамнинг ўлимига қамоқхона рахбарияти , махсус хизмат ва расмийлар айбдор бўлиб қолади дея таъкидлади.
«Бу ўлимда қўрқмасдан Ташиевни айбласанглар бўлади, у ишончли тарзда оқланиб, фактларни келтиришга мажбур. Айбсизлик презумцияси жиноят жавобгарлигига тортмагани билан, истеъфо дегани бор. Ҳукуматнинг юқори босқичидаги кадр масаласи ҳукуматнинг айбдорлик презумцияси ишлайди», — деб ёзди адвокат.
Шу билан бирга, Токтакунов Бош прокуратура ҳеч қандай исбот келтира олмаса, президент Садир Жапаров МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга нисбатан чора кўриши керак деб қўшимча қилди. Юристнинг фикрига кўра, Ташиевга нисбатан энг енгил чора унинг истеъфоси бўлиши керак.
Бу орада Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев Асанбаевнинг ўлими бўйича жиноят ишини қўзғалиши керак деб билдирди. МХДҚнинг СИЗОси рахбари ва тергов қамоқхонасини бошқарган МХДҚнинг раиси ўринбосарини лавозимидан четлатиш керак деб хисоблайди депутат.
«Жиноят ишини холис текшириш учун Бош прокуратура ходимларидан иборат тергов гуруҳини ташкил этиш керак. МХДҚнинг СИЗОси тақдири ҳақида ўйланиш вақти келди: балки уни тарқатиб юбориш керакдир. Бир ҳафтанинг ўзида худди шу СИЗОда икки нафар инсон ўлди», — деб ёзди Бекешев.
Бакит Асанбаев ўлими
18-июнда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов қамоғида «Айил Банк» ОАЖнинг кредитни бошқариш бўлимининг собиқ бошлиғи Бакит Асанбаев осиниб олган ҳолада топилган. У 2022-йил 30-апрелидан буён коррупция ишига боғлиқ қўзғалган иш бўйича СИЗОда қамоқда эди.
Махсус хизмат муълумотига кўра, СИЗО ходимлари ва қамоқда бирга ўтирганлар унга биринчи ёрдам кўрсатиб, тиббиёт ходимларини чақирган. Аммо у тез ёрдам келгунича вафот этганидан, етиб келган шифокорлар ўлимни қайд этишган.
МХДҚдан Асанбаев яна уч айбланувчи билан бирга санитар –бўлимда ушлаб турилганини таъкидлашди. Улар икки камерада икки кишидан сақланган.
«Шу билан бирга ҳозирда ювиниш хоналари умумий бўлгани учун камералар эшиклари доим очиқ бўлган, аммо камера коридори алоҳида тўр билан тўсилган. А.Б.Р. ўз жонига қасд қилиш ҳаракатини ўз вақтида олди олинмаган», — деб таъкидлашган қўмитадан.
Аммо марҳумнинг яқинларининг сўзларига кўра, Асанбев 17-июнда бошқа камерага ўтказилган. Сўнги кунларда ким билан бирга хибсда ўтиргани — номаълум.
МХДҚдан марҳумнинг ўлимин текшириш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланганини билдирган.
Бош прокуратурадан эса мазкур факт бўйича Ҳарбий прокуратураси текширув бошланганини хабар қилган.
Марҳумнинг укаси Талант Асанбаев Бакит Асанбаевнинг жасадини очишга иштирок этганини айтган. Унинг таъкидлашича, марҳумнинг қовурғаси, ҳалқум суяги синган ва чиқаноғида кўкариш доғлари аниқланган.
Асанбаев марҳумнинг кўкрак қисмидаги суяклари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида (сунъий ҳаво бериш — муҳаррир.) синмаган деб хисоблайди. Марҳумнинг акаси Бакит Асанбаевни калтаклашган бўлиши мумкин деган шубҳаси бор.
Марҳум Бакит Асанбаевнинг дафн маросими 19-июнда «Ала-Тоо» қабристонида бўлди.
Кейинчалик Асанбаевнинг ўлими бўйича президент Садир Жапаров комиссия тузгани маълум бўлди.
Давлат раҳбарияти администрациясининг маълумотига кўра, ишчи комиссия қўлга олинганларнинг МХДҚнинг тергов қамоғида ҳалок бўлишини адолатли ва холис тадқиқи қилиш учун тузилган.