Бишкекнинг собиқ вице-мэри Азат Узаковнинг эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди. Бу ҳақда Биринчи май туман судининг матбуот хизматидан хабар қилишди.
Суддан билдирилишича, Узаков 18-августгача МХДҚнинг СИЗОсида бўлади. Эҳтиёт чораси 16-июнь куни кўриб чиқилади.
Узаков мактаб қуриш учун сарфланадиган бюджет маблағни ўзлаштириб олишда гумонланиб, 18-февралда қўлга олиниб, икки ойга хибс қилинди. У билан бирга Давлат қурилиш агентлигининг бўлим бошлиғи Э.Ж. ва «ГлавПроектСтрой» МЧЖнинг бош директори Гулзат Токтобекова қўлга олиниб, улар ҳам икки ойга қамоққа олинган.
Узаков ҳукумат аппаратида қурилиш, транспорт ва коммуникация бўлимини бошқарган вақтда хусусий компания манфаатини илгари суриш мақсадида коррупцион схема уюштиришда гумонланган.
Тергов маълумотига кўра, Чуй вилоятининг Қўш-қўрғон қишлоғидаги Каракеев номидаги ўрта мактабини қуришда Узаков бир неча маротаба «ГлавПроектСтрой» МЧЖнинг манффатини қўллаган. Натижада тендер қонунларнинг талаблари ва қурилиш қоидалари бузилиб, давлат бюджетига келтирилган зарар 10,8 миллион сомни ташкил қилган.
Азат Узаков вице-мэрлик хизматига 3-сентябрда тайинланган. Унгача президент маъмуриятида ишлаган. У Бишкек шаҳар кенгаши ходимидан «субординацияни сақлаш» ва «мансабни ҳурмат қилиш»ни талаб қилгани билан машҳур.
2022-йилнинг 12-мартида Бишкекнинг вице-мэри Азат Узаков эгаллаган хизматидан озод этилган.