Бишкек эркин иқтисодий ҳудуд рахбари Кудрет Тайчабаров депутат Шайлообек Атазовнинг 18-20 ёшдаги қизларнинг ота-онаси ва турмуш ўртоғи бўлмаган ҳолда мамлакатдан чиқармаслик таклифи бўйича Фейсбук саҳифасига пост ёзди. Унинг фикри жамиятда баҳсга сабаб бўлиб, «Меместан»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида турли мемлар эълон қилинди. Тайчабаров унга жавоб тариқасида «судланиб кетганда ёлвориб, йиғлаб келманг» деб хабар тарқатди.
«Ота –оналар қизлари қайси маблағ хисобидан iPhone 13 сотиб олганини сўрасин»
Тайчабаров худди шундай таклифни парламентда Атазовдан аввал экс-депутат Иргал Кадиралиева кўтариб чиққанини эслатиб, Россия билан Туркияда ишлаган қизларнинг бир қисми «фоҳиша бўлиб ишлаётгани учун» шундай қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини айтди.
«Атазовни тепкилаб бўлдингларми? Энди мени тепкиланглар. Аслида, танганинг нариги бети ҳам бўлади. Шуни ўйлаб қўяйлик… Иргал Кадиралиева хурсандлигидан таклиф қилмаган. Москвада қирғиз қизлари фоҳиша бўлиб ишлай бошлаганини кўриб, Туркияда ишлаган қизларнинг 30 фоизи фоҳиша бўлаётганини эшитиб шундай қонун тавсия қилган. Шунинг учун Атазов янгилик қилмади», — деди у.
Бундан ташқари Бишкек ЭИҲ бошлиғи Атазов қонунини маъқулламаслигини таъкидлагани билан «қизларни ота-оналари қаттиқ назорат қилиши лозим» деган фикр билдирди.
«Қизлар қайси маблағ хисобига, ким билан чет элга бориб келяпти. [Ота-оналар] қизлари қайси маблағ хисобига машина, iPhone 13 сотиб олганини тасдиқлаб сўраш керак. Ота-онаси қизи нима қилиб юрганини билмагани билан махсус хизматлар, чет эл билан ҳамкорлик қилаётганлар мана шундай эшитиб қолади», — деди у.
Шу билан бирга Тайчабаров қирғиз қизларининг «кўпчилиги Туркияда фоҳиша бўлиб ишлаётгани олдиндан маълум эди» дея ёзди.
«Дубайга бир хафтага “дам олишга” борган қирғиз қизлари ёшига кўра 5 минг доллардан 25 минг долларгача ишламоқда. Шу боисдан ёш қизлар машина миниб, iPhone 13 кўтариб, ресторанлардан боши чиқмас экан. Қирғизнинг машҳур қўшиқчи, актриса, блогер, модель қизлари шу тарзда ишлаётганини эшитиб лол қолдик. Айниқса инстаюлдузлар шу тарзда ҳаёт кечиришмоқда экан», — деб яқинда эшитган маълумотини эълон қилди.
Тайчабаров унинг фикрига «18 ёшга кириб, ўзим биламан деб шаҳарда ўсиб, русча тарбияланиб қолган хотин-қизлар ўзини оқлаб, хужумга ўтиши мумкин» деб хисоблайди.
Тайчабаровнинг маълумоти тўғрисидаги мэмлар
Бишкек ЭИҲ бошлиғи Кудрет Тайчабаровнинг фикри айниқса Инстаграмда танқид қилиниб, «Меместан» саҳифаси турли мэмларни эълон қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Тайчабаров ижтимоий тармоқларда у ҳақида мэмлар пайдо бўлганида «ҳолингизга қараб гапиринг», «эртага йиғлаб юрманг, айтиб қўяй» деб огоҳлантириш берди.
«Ўйлаяпсизларми, соҳта саҳифа билан шиваб олсак топмай қолади деб? Эртага қамалиб кетганда ёки суддан мағлуб бўлганида, тўлай олмайман, кечириб қўйинг, болам бор эди, билмай қолибман, бечораман деб йиғлаб юрманглар», — деди у.
Шу билан бирга расмий бунгача уни «шундай соҳта саҳифа очиб шиваб юрган биттаси хозир икки кўзи тўрт бўлиб қамоқда ётибди» деб қўшимча қилди.
У энди «Меместан» саҳифасининг эгаси, журналист Арген Бактибек ўғли Кудурет Тайчабаров уларни судга бераман деб қўрқитаётганини айтди. У «Меместан» саҳифаси соҳта эмаслигини таъкидлаб, ҳазил учун ҳеч қандай жазо қаралмаганини эслатиб ўтди.
«Афтидан киноя сўзлар яқин эмас шекилли. Биз бугун унинг пости ҳақида тўрт-беш мэм чиқардик. Жуда кулгили нарсаларни ёзди. Уни биз масхара қилдик, тўғри. Аммо бизга бунинг учун қонун, Конституция ҳуқуқ беради. Кейин президент Садир Жапаров ҳам “мен ҳақимда мэм қилаверинглар, ўқийман, менга ёқади” деган эди. [...] У кулгили пост ёзди. Бунга нима дейсизлар. Хазилни ҳам таъқиқламоқчимисизлар», — дея савол берди у.
Тайчабаров 2020-йилнинг октябрь ойида ҳукумат алмашганидан кейин «Бишкек» ЭИҲнинг бошлиғи этиб тайинланган. Унинг синглиси Адинай Марипова эса президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлган. Унгача президент сайловда Жапаровнинг сайлов штабида ишлаган. Шу билан бирга Марипова 2021-йилдаги парламент сайловида «Ынтымак» партиясидан номзодини қўйган. Аммо мандат олиш учун етарли овоз олмаган.
Атазовнинг шов-шувли ташаббуси
Атазов 18-20 ёшдаги қизларни мамлакатдан чиқаришни таъқиқлаш бўйича шов-шувли ташаббусини Жогорку Кенешнинг 9-июнидаги мажлисида тавсия этган.
«Мигрантларимизда жуда муаммо кўп. 18-20 ёшдаги қизларимизни хорижга ота-оналари билан чиқса, ёки шу йўналишда миграция тармоғи бизга махсус қўмитага келиб маълумотларни берса. Бу бўйича қонунларни яна қараб чиқсак», — деган Атазов.
Лекин Конституцияда Қирғизистон фуқароси республика чегарасидан ташқарига эркин чиқишга ва тўсиқларсиз қайтиб келишга ҳақли эканини, мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклашга фақат қонун асосида йўл берилади деб ёзилган.
Бишкек шаҳрида фаоллар Атазов таклифига қарши чиқиб, бир неча марта митинг уюштиришган. Улар депутат Атазов мандатини топширсин деган талаб қўйишган.