Бишкек мэрияси маҳаллий «Белес» компаниясидан газ двигателли беш автобусни сотиб олади. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг сайтида маълум қилинди.
Маълумотга кўра, Бишкек мэриясига қарашли Транспорт департаментининг директори Максат Нусувалиев билан «Белес» компанияси директори Мирбек Аскалиев ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди.
Мэриядан автобусларни «техникаларнинг сифатини текшириш мақсадида» сотиб олишни режалаштираётганини қўшимча қилди.
«Белес» ва ҳукумат шубҳаси
Президент Садир Жапаров 2022-йилнинг февраль ойининг ўрталарида дастлабки маҳаллий автобусни чиқарган «Белес» компаниясига борган.
Унда Жапаров ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни дастлабки 10 автобусни сотиб олиш билан қўллаб-қувватлашини ваъда қилган. Президент агар уларнинг эксплуатацияси муваффақиятли бўлса, «Белес» билан доимий турда ҳамкорлик бўлади деган.
Аммо парламентнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси йиғилишида Максат Нусубалиев муниципал ишхона ҳозирча BELES компаниясининг дастлабки йўловчи ташиш автобусларини сотиб олишга тайёр эмаслигини айтган. У бунга автобусларнинг жуда қимматлиги билан сифат сертификатининг йўқлиги асосий сабаб эканини билдирган.
Нусубалиев ишхона агар 500 автобус сатиб олинса баҳони 178 минг еврогоча туширишга маъқул бўлганини қўшимча қилган. Аммо у жаҳон брендларининг нарҳи анча паст эканини хисобга олганда, «бу жуда ҳам қиммат» деган эди.
Бишкекнинг вице-мэри Бактибек Абдиев Осиё тараққиёт банкининг лойиҳаси билан маҳаллий автобусларни харид қилишга тўсиқ бўлган бошқа яна сабаблар борлигини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, банк бозорда уч йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келган ва кафолат муддати узайтирилган компанияларнинг машиналарини олиб беришга тайёр. «Белес» таклиф этган автобусларнинг эса кафолат муддати оз ва двигателлари газ билан ишлайди.
Абдиев мэрия маҳаллий бюджетдан автобусларни сотиб олишга 1 млрд сомга тендер эълон қилинганини, унга агар сифат сертификатини олса «Белес» компанияси ҳам қатнаша олишини билдирган.
Натижада профил қўмита қонун лойиҳасини Жогорку Кенешнинг эътиборига юборган.
Автобуслар танқислиги
Бишкек шаҳар жамоат транспорти етишмалиги бир неча йилдан буён муаммо бўлиб келмоқда. Расмийлар эса аҳолини шароитга кўра хизмат кўрсатиш ва маршруткаларнинг сонини қисқартириш учун пойтахтга камида 1300-1500 автобус ва тролейбус кереклигини айтишмоқда.
Бишкек мэриясининг Шаҳар траспорт бошқармасининг автопарки балансида 476 автобус бор, унинг ичида 300 автобус яроқсиз ҳолда. Ҳозирда шаҳарда ҳар куни 130 троллейбус ва 85 автобус хизмат кўрсатади.
Мақола муаллифи: Аделя Именова