«Ата-Журт Қирғизистон» уч нафар «Бизнинг Қирғизистон» партиясидан бир депутат 15-июнь куни мандатини топшриди. Бу ҳақда Ўш шаҳар кенгаши раиси Салман Назилбеков навбатдаги йиғилишда маълум қилди.
«Ата-Журт Қирғизистон» партиясидан «Сладкий день» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Айгул Караева, ўқитувчи Уларкан Акматова ва 3-сонли муниципал ҳудуднинг собиқ раиси Бактияр Турсунбаев мандатини муддатидан олдин топширди. Караева ўрнига Элмира Шатманова, Уларкан Акматова ўрнига Раида Мирзаева келди.
Шу билан бирга «Бизнинг Қирғизистон» партиясидан мандатини топширган Улан Каналиев ўрнига “Қирғизистон авиа навигацияси” давлат корхонасида ишловчи Эмилбек Раимов депутат бўлиб тайинланди.
Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Бактибек Алматов «Клооп»га шаҳар депутатлари мандатни ихтиёрий равишда топширганини айтди.
«Улардан нега шикоят ёзаётганларини, тўсиқлар бор-йўқлигини сўрадим. Улар аризани ихтиёрий равишда ёзаётганликларини айтишди. Бири оилавий аҳволи, бир депутат илмий иш билан боғлиқ эди. Яна бир депутат бу менга тўғри келмас экан деган эди. Мен ҳаммасини видеога олдим ва МСКга юбордим», —деди Алматов.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов 2021-йил 11-июлда бўлиб ўтган. Унда «Ата-Журт Қирғизистон» 19, «Бизнинг Қирғизистон» 15, «Улуттар биримдиги» 7 ва «Бир Бол» партияси 4 мандатни эгаллаган.
«Ата-Журт Қирғизистон» ва «Бизнинг Қирғизистон»
«Ата-Журт Қирғизистон» партияси Ўш шаҳар кенгаши сайловида иккинчи бор иштирок этмоқда. Партия 11-апрелда бўлиб ўтган сайловларда Ўш шаҳар кенгашидаги мандатларнинг деярли ярмини қўлга киритган эди. Сайловолди ташвиқоти вақтида эса партия маъмурий ресурсларидан фойдаланганликда айбланган.
Апрель ойидаги сайловларидан кейин Ўш шаҳрида бир қанча митинглар бўлиб ўтди. Унда бошқа партиялардан номзодлар қайта сайлов ўтказишни талаб қилишди.
«Ата-Журт Қирғизистон» Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, президентнинг яқин дўсти Камчибек Ташиевга тегишли экани айтилади. Масалан, 11-апрель куни Жалолобод шаҳар кенгашига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарининг ўғли Тай-Мурас Ташиев «Ата-Журт Қирғизистон» партияси билан қатнашиб, депутатлик мандатини қўлга киритди.
«Бизнинг Қирғизистон» партиясини депутат Айбек Осмонов бошқаради - у «Мекеним Қирғизистон» ва «Ийман Нуру» партияларининг ҳам асосчиси.
Осмонов Матраимовларга «Мекеним Қирғизистон» партиясини қўлдан чиқариб юборгани айтилади. Кейинроқ Осмонов «Ийман Нуру» партиясини тарк этди. Бунга Матраимовларнинг «тазйиқлари» сабаб бўлгани маълум қилинган.
Кейинроқ Осмонов «Бизнинг Қирғизистон» партиясини тузиб, 2021-йилги шаҳар кенгаши сайловларида иштирок этган. Бироқ, партия овозларни сотиб олишда айбланганида, Айбек Осмонов МСКни судга бериб ғалаба қозонган.