«Тақдири шундай ёзилган экан». Қамчибек Ташиев Казакпаевнинг ўлимига МХДҚнинг алоқаси йўқ деди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев бир йилдан ортиқ вақтдан бери МХДҚ тергов изоляторида сақланиб вафот этган сиёсатшунос Марат Казакпаевнинг ўлимига «ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» айтди.

«Чунки биз унинг (Казакбаев) даволаниши учун барча шароитларни яратиб бердик. Биз ҳеч қачон рад этганимиз йўқ [...] Махсус хизматлар раҳбари сифатида, Казакпаевнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, афсуски, шундай бўлди, унинг тақдирига шундай ёзилибди», — деди у.

Махсус хизматнинг раҳбари Казакпаевнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун «қўлидан келган барча ишни қилгани»ни айтди.

«Мен одамларнинг тергов ҳибсхонасида эканлигига жуда жиддий қарайман. Чунки ўзим ҳам у ерда бўлганман, шарт-шароитларни биламан. Вазият ёмон демаяпман, лекин худди шу ҳолат инсонга психологик ва маънавий босим ўтказади. Агар одамда касаллик бўлса, у ўтиб кетиши мумкин », — деди у.

Равшан Жээнбеков айтганлари ҳақида

Ташиев, Казакпаевнинг ўлимидан «сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи бўлганлар янгиланаётганини» айтиб, уларга «инсон ўлими билан ўйнамаслик» ҳақида огоҳлантирди.

«Равшан Жээнбеков, Жилдиз Жўлдошева каби Казакпаевнинг ўлимидан ўзларининг ғаразли сиёсий мақсадларида фойдаланмоқчи бўлган сиёсатчилар қаттиқ адашади. [...] Равшан Жээнбеков Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Казакпаевга тиббий ёрдам кўрсатишдан атайлаб бош тортгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатди. Бу мутлақо нотўғри. Бу ҳолатлар Жээнбековнинг маънавияти пастлигини ифодалайди, чунки у ўзининг сиёсий амбициялари учун хотира маросимидан реклама сифатида фойдаланишга тайёр», — деди у.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Жээнбековнинг «асоссиз баёнотларида» «Жиноят содир этилганлиги ҳақида била туриб ёлғон баёнот бериш» моддаси бўйича жиноят аломатлари бор деган фикрда.

«Бугун эрталаб мен тегишли бўлимларга Равшан Жээнбековни бошқармага олиб келишни ва ёлғон маълумот тарқатмаслик ҳақида расман огоҳлантиришни топширдим. Муаммонинг моҳиятини билмасдан, тушунмасдан, ахборот тарқатиш унинг учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин», — деб огоҳлантирди Ташиев.

Казакпаевни сўнгги сафарга кузатиш маросимида сиёсатчи Равшан Жээнбеков нутқ сўзлаб, Марат Казакпаевни «ҳукумат ўлдирди» деб айблаган.

«Афсуски, бу ерга расмийлар келиши керак эди. Аммо уларнинг юзлари бунга чидамади. Чунки Маратни ҳукумат ўлдирди. Мухолифат, демократик ҳаракат Маратнинг ўлимини “сиёсий ўлим” деб атадик. Марат ҳозирги ҳукуматнинг биринчи ўлдирган сиёсий тузумининг [қурбони] хисобланади. Марат тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун вафот этди», — деди у.

Марат Казакпаевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳақида

Казакпаев 2021-йил 13-апрел куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан давлатга хиёнатда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди. МХДҚнинг таъкидлашича, гумондорлар Қирғизистон  миллий хавфсизлигини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиши ишлари олиб борилаётганда, хорижий махсус хизматлари ва ташкилотларига қарши ўтказилган тазйиқ пайтида қўлга олинган.

Қамчибек Ташиевга кўра, сиёсатшунос Марат Казакпаев 2019-йилда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси эътиборига тушган. Унинг сўзларига кўра, тергов ишларидан сўнг Казакпаев «инкор этиб бўлмайдиган далиллар» олган.

«2022-йил 1-март куни Казакпаев ва унинг адвокатининг илтимосига кўра, унинг айбига иқрор бўлиш тўғрисида келишувга эришилган ва бу келишув Биринчи май туман суди томонидан тасдиқланган. 2022-йил 10-март куни эса Казакпаевга нисбатан жиноят иши ниҳоясига етиб, Биринчи май туман судига юборилган», — деди у.

Махсус хизмат раҳбари Казакпаевга қарши қўзғалган жиноий иши “ўта махфий” тоифаси бўлганини айтиб, терговнинг моҳияти ва қўйилган айбловлар моҳиятини аниқлашнинг имкони йўқлигини қўшимча қилди.

Ушбу йилнинг 9-июнь куни Казакпаев комага тушиб, Бишкек шаҳридаги №1клиник шифохонага етказилган. У геморрагик инсультга учраган ва миясида қон ивиб қолган. Эртаси куни Казакпаев касалхонада вафот этди.