Россиянинг Red Wings авиакомпанияси 22-июндан бошлаб Махачкала шаҳридан Бишкекка тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очади. Бу ҳақда Махачкала аэропортининг матбуот котиби Сапур Магомедов «ТАСС» нашрига билдирди.
Махачкаладан Бишкекка рейслар ҳар чоршанбада қатнайди. Бишкекдан эса Махачкалага пайшанба кунлари учади. Аввал Махачкалага Москва орқали учишга тўғри келган.
Бу орада 10-июндан бошлаб Россиянинг бир қатор шаҳарларидан Иссиқкўлга мунтазам авиақатновлар очилган. Қатновлар Москва, Екатеринбург, Новосибирск ва Санкт-Петербург орқали амалга оширилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигидан мунтазам қатновларнинг очилиши чекловлар олиниб, россияликларнинг орасида Иссиқкўлга келишни истаганларнинг сони ўсганлиги билан боғлиқ деб тушунтиришган.
Материал муаллифи: Жаркинай Женалиева.