Жогорку Кенешнинг Аграр сиёсат, сув ресурслари ва экология қўмитаси 13-июнда «Қирғизистон ҳудудида полимер елим халталарни фойдаланишни таъқиқлаш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар қилди.
Хужжат ташаббускори, депутат Марлен Маматалиев қонун лойиҳаси полимер хом-ашёларнинг инсон сломатлигига ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадидад ишлаб чиққанини айтди.
«Республика миқёсида чиқинди полигонлари 600 гектардан ортиқ ерни эгаллайди, бу ерларнинг 506 гектари қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерлар хисобланади. Ахлатларнинг тўртдан бир қисмини пластик чиқиндилар ташкил қилади», — деди депутат.
Қонун лойиҳаси полимер хом-ашёдан ясалган бир марталик халталарни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни таъқиқлашни таклиф қилади.
Маматалиев пластмасса қолдиқларини атроф-муҳитга кўрсатган зарарини хисобга олиб, бир марталик елим халталарни назоратсиз фойдаланилишига тўсиқларни яратиш зарур эканини таъкидлади.
Парламент депутатлари қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллашди.
Қирғизистонда бунгача елим халталарни фойдаланишда рад қилиш таклифи билдирилган. Маматалиев тегишли қонун лойиҳасини 2020-йили ҳам тавсия этган. Худди шундан қонун лойиҳалари 2018-йили ҳам таклиф этилган.
Материал муаллифи: Бегимай Ирисқулова