«Ала-Тоо» аквапаркида сувга чўкиб ҳалок бўлган бола таҳсил олган №95 мактаб директори хизмат вазифасидан олинди. Бу ҳақда Бишкек мэриясидан билдиришди.
Маҳкама маълумотига кўра, директор Айгул Шимова Меҳнат кодексининг «ташкилот рахбари меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол тарзда бузгани учун» моддаси билан лавозимидан олинди.
Бундан ташқари, ўқув-тарбия ишларига етарли назорат бўлмагани ва мактаб иш тартибини бузгани учун педагогларга ва мактаб маъмуриятига тартибли масъулият юкланган.
«Ҳозирги вақтда, берилган аризалар асосида, иш берувчининг ташаббусига кўра, 6 нафар ўқитувчи, директорнинг 2 нафар ўринбосари эгаллаган хизматларидан бўшатилганн», — дейилади мэрия маълумотида.
Матбуот хизматидан ҳалок бўлган боланинг оиласига мэрия томонидан ижтимоий ходим аниқланганини таъкидлашди. Бундан ташқари марҳумнинг онаси ҳуқуқий ёрдам ва транспорт билан таъминланади. Шунингдек унга тегишли ҳужжутларни расмийлаширишга ёрдам берилади.
Бунгача аквапаркда сувда чўкиб вафот этган учинчи синф ўқувчисининг онасини ногиронлиги борлиги учун адвокат ёрдами зарурлиги аниқ бўлган.
Мэрия ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан мазкур иш бўйича тергов якунланиши билан мутасадди ходимларнинг жиноий жавобгарлиги бўйича тўлиқ маълумот берилишини таъкидлади.
Муниципалитетдан терговга тўлиқ ёрдам берилишини қўшимча қилишди.
Аквапаркка чўкиб ҳалок бўлган 9 ёшдаги Атай
6-июнда № 95 мактабнинг 3-синф ўқувчиси Атай Аскат уулу «Ала-Тоо» аквапаркига чўкиб кетган. Ўша куннинг ўзида Октябрь туман ИИБи воқеа тафсилотларини ўргана бошлаган. Мэрияда эса «мактаб масъулиятини кўриб чиқиш бўйича» комиссия тузилган.
Эртаси куни, 7-июнда, ҳалок бўлган ўқувчининг онаси воқеа тафсилотларини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, ўқувчилар аквапаркка боришидан олдин, болаларга қутқарувчилар билан икки нафар катта одамлар назорат қилишини айтишган. У тез ёрдам зудлик билан чақирилмаганини ҳам билдирди.
«Бизни, ота-оналарнинг ҳаммасига у ерда қутқарувчилар бўлади деб ишонтиришган. Ўғлимнинг ўлими учун ким жавоб беради? Бир ойдан кейин, 12-июлда, 10 ёшга кирар эди», — деб ёзган боланинг онаси.
Ўша куннинг ўзида Октябрь туман ИИБи «Эҳтиётсизлик туфайли ўлимга сабаб бўлиш» ва «Истеъмолчилар учун ҳавф туғдириш» моддалари асосида икки жиноий иш қўзғалганини маълум қилган.
Иккин кундан кейин, 9-июнда, мэрия аквапаркда дам олишни ташкиллаштирган мактабнинг олти нафар ўқитувчиси билан ўқув бўлими бошлиғини ишдан олганини хабар қилган
Қарор бунгача тузилган комиссия томонидан қабул қилинган.
Эртаси куни эса, 10-июнда, Бишкек шаҳар кенгашининг ижтимоий масалар бўйича мажлисида «Ала-Тоо» аквапаркида сувга чўкиб ҳалок бўлган бола ўқиган №95 мактаб директори Айгул Шимова лавозимидан олиниши аниқ бўлган. Шаҳар кенгаши депутати Элизавета Алимбаева болаларнинг дам олишига зарур бўладиган пулдан ҳам ортиғини тўплаганини билдирган.
«Аслида ҳар бир боладан 750 сомдан олибди. Бу йирик миқдор. Ўша куни аквапаркда имтиёз бўлган экан — 250 сомдан. Қолган пулни [ўқитувчилар] сиз билан бўлиб олишса керак. Йўқса пул қаерга кетди?» — деб сўраган у.
Кейин милиция «Ала-Тоо» аквапаркидаги боланинг ўлими бўйича Жиноят ва жазо кодексининг «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келиш» ва «Истеъмолчилар учун хавф туғдириш» моддалари асосида икки жиноий ишини қўзғаганини билдирган. Бундан ташқари, 11-июнда аквапарк қутқарувчиси қўлга олиниб СИЗОга киритилган.
Бош прокуратура тергов амаллари давом этишини ва «Ала-Тоо» дам олиш маркази рахбарияти ҳуқуқий баҳо берилишини айтмоқда.