Бишкекнинг Донон Омурзаков стадионида Қирғизистон билан Мьянманинг футбол термаларининг ўйини ўтмоқда. 2023-йилги Осиё кубогининг саралаш босқичидаги учрашувнинг 25-дақиқасида қирғиз миллий термасининг ҳужумчиси Виктор Майер бир гол киргизиб, ўйин ҳисобини очди. Шундан кейин ўйиннинг 45-дақиқасида Майер яна бир гол киргизди.
Жонли эфирдан ўйинга стадиондан қирғиз президенти Садир Жапаров билан турмуш ўртоғи Айгул Жапарова ҳам гувоҳ бўлаётганини кўриш мумкин.
8-июнда Қирғизистоннинг футбол бўйича миллий термаси Сингапур билан учрашиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Ундан Қирғизистоннинг фойдасига капитан Валерий Кичин пеналти тепиб, Виктор Майер дарбозага зарба уриб гол киргизган.
Осиё кубогининг саралаш босқичи
Қирғизистон терма жамоаси 14-июнда Осиё кубоги -2023 ўйинларининг саралаш турининг доирасида Тожикистоннинг терма жамоаси билан ҳам мусбоқалашади. Ўйинлар Бишкекдаги Долон Омурзаков стадионида, соат 21:00да бошланади.
2023-йилдаги Осиё кубогига 24 терма қатнашади. Уларнинг 13и маълум бўлди. Қирғизистоннинг футболчилари қолган 11 йўлланманинг бирини олишга ҳаракат қилишади.
Танлов ўйинларида жами олти гуруҳ бор. 11 йўлланмани айнан шу гуруҳнинг ғолиблари, бошқача айтганда, биринчи ўринни олган ҳамда статистикада кучли ўйин кўрсатган жамоалар олади. Шу сабабдан Қирғизистоннинг термаси биринчи ёки иккинчи ўринни қўлга киритиши керак.
Аммо шундай бўлган ҳолда ҳам қирғиз термаси Осиё кубогида ўйнашига кафолат йўқ. Чунки бошқа гуруҳларда олдига чиққан жамоаларнинг умумий бали юқори бўлиб қолиши мумкин.
Осиё кубоги 2023-йилнинг 16-июнидан 16-июлигача Хитойда ўтиши керак эди, аммо давлат ҳукумати коронавирус сабаб турнирни ўтказишдан бош тортган. Ҳозирча турнир қайси давлатда ўтиши номаълум.
Осиё кубоги 18-карра ўтмоқда. Уни Осиёнинг футбол конфедеренцияси ўткаради.